Юсуф ИДРИС (1927–1991)

1927 йилда Мисрда туғилган. 1951 йилда Қоҳира университетининг тиббиёт факультетини тамомлаб, Қоҳира касалхонасида шифокор бўлиб ишлай бошлади. Кейинроқ Қоҳира шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасида инспекторлик қилди. 1959 йилдан “Ал-Жумҳурия” газетасининг журналисти сифатида матбуотда кўрина бошлади. 1970 йилдан – “Ал-Аҳрам” газетасида ишлади.Биринчи тўплами – “Энг арзон кечалар” 1954 йилда нашр этилди. Ўнлаб ҳикоя ва қиссалар тўплами, “Оппоқина”номли … Читать далее

Ян ПАРАНДОВСКИЙ (1895–1978)

СЎЗ КИМЁСИ АДАБИЙ  ЛАБОРАТОРИЯЛАР Шоирлар кўплаб асрлар мобайнида илмий унвонлардан воз кечишмаган. “Doctus” сўзи Рим шеъриятида фахрий мурожаат ўрнида қўлланилган. Лотин адабиёти дунёга келган даврда юнон адабиёти шеъриятда билимдонликнинг энг юқори чўққисига кўтарилган Искандария даврини бошдан кечирмоқда эди. Наинки йирик поэмаларда, балки ҳатто энг кичик эпиграммаларда ҳам мифология, тарих ёки адабиётнинг излари мавжуд бўлиб, уларни … Читать далее

Патрик Модиано МЕНИНГ СЮЖЕТИМ – ЗАМОН

2014  йилда француз ёзувчиси Патрик Модиано (1945 йилда туғилган) адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди. Нобель қўмитасининг қўшимча хатида таъкидлаб айтиладики, у ушбу мукофотга “ёзувчи энг мураккаб инсон тақдирини аниқлашда ва босқинчилик вақтидаги ҳаёт моҳиятини очиб беришда фойдаланган хотира санъати” учун мушарраф бўлди. Патрик Модиано адабиётда муҳим ўрин эгаллаган таниқли француз ёзувчиларидан бири. Ўттиздан ортиқ … Читать далее

АВЕЗОВ ВА ЎРТА ОСИЁ АДАБИЁТИ

Адиб таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан Мухтор Умархон ўғли Авезов ХХ аср қозоқ миллий адабиётини жаҳон миқёсига кўтарган катта истеъдод соҳибларидан бири эди. У адабиёт майдонига 1917 йили, йигирма ёшида “Енглик – Кебек” номли драматик асари билан кириб келди. Сўнг наср ва драматургия жанрларида самарали ижод қилиб, жаҳон адабиёти равнақига улкан ҳисса қўшди.Адибнинг “Абай йўли” … Читать далее

ЖАҲОН МАШҲУРЛАРИ ҲАЁТИДАН

Кунлардан бир кун, Кишинёв шаҳрида рус поэзиясининг қуёши, Александр Сергеевич Пушкин икки марта дуэлга  чиқади. Қарта ўйнаётганда бир зобит билан жанжаллашиб  қолади. Уларнинг дуэли ҳам жуда ғаройиб бўлади. Пушкин тўқнашув бўладиган жойга бир ҳовуч олча билан келади. Биринчи бўлиб отиши лозим бўлган зобит  уни мўлжалга олаётганда шоир бамайлихотир олчасини еяверади. Зобит ўқ узади, лекин мўлжалга … Читать далее

ИНСОНГА МАДҲИЯ

Машҳур олмон мусаввири Альбрехт Дюрер 1471 йил 21 майда Нюрнберг шаҳрининг заргарлар оиласида дунёга келган. Илк бошланғич таълимни у отасидан олган. 1477 йилдан бошлаб лотин мактабига борган. Аввал бошда отаси Альбрехтга заргарлик ишларини ўргатади. Бироқ болакай рассомликка қизиқар эди. Ва буни тушунган ота 15 ёшида ўғлини ўша даврнинг машҳур рассоми бўлмиш Михаэл Волгемут устахонасига юборади. … Читать далее

Жан-Доминик Боби (1952–1997) Скафандр ва капалак

 Қисса “Скафандр ва капалак”нинг, дастлаб, кино вариантини кўрдим. Бағоят таъсирландим. Дарҳол интернетдан асарнинг русча матнини топиб ўқидим. Қачондир вақт топсам, асарни таржима қилишни кўнгилга тугдим. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети очилиб, жаҳон адабиёти фанидан дарс бера бошлаганимда эса, у ҳақда талабаларга бот-бот гапириб бердим. Бори – шу. Кунлардан бир кун … Читать далее

Евгений Евтушенко[1] (1933–2017)

ХХ асрнинг атоқли шоирларидан бири Евгений Евтушенко 1933 йил 18 июлда Иркутск вилоятида дунёга келган. Унинг “Келажак разведкачилари” номли биринчи шеърий китоби 1952 йилда нашр қилинган. “Учинчи қор”, “Ташаббускорлар кўчаси”, “Назокат”, “Братск ГЭСи”, “Оппоқ қор ёғяпти”, “Қозон дорилфунуни”, “Ишқий лирика”, “Эрталабки халқ” каби тўпламлари ва достонлари нашр этилган. Е.Евтушенко 2017 йил апрель ойида АҚШнинг Оклахома … Читать далее

Барбара КАРТЛЕНД (1901–2000) ШАРҚОНА МУҲАББАТ

Роман     Олтинчи боб Шона Лайонелнинг ортидан кузатаркан, уни ўз сўзини тан олмасликка нима мажбур қилганлиги ҳақида ўйлади. Маркизнинг қандай сири бор-ки, Лайонел у ҳақда айтишга қўрқади?Кема тўлқинда чайқалиб кетди ва Шона палуба тутқичидан аранг ушлаб қолди. Шамол кучайиб, улкан тўлқин кўтарилди, унинг юзига бир ҳовуч сув сачради. Бундан қиз ҳатто хурсанд бўлди: эҳтимол, муздай сув … Читать далее

Лю Синьу (1942 йилда туғилган) ЛАНЬЧЖОУДАГИ УЧРАШУВ

Таниқли хитой ёзувчиларидан бири. Муаллиф реал ҳаёт тасвирлари, замонавий Пекин манзараларига бой ўзига хос насри билан ажралиб туради.  “Моҳир муаллим” (1977) ҳикояси, шунингдек, “Бахт ҳассаси” (1979), “Қўнғироқ минораси” (1984) қиссалари ва бошқа асарлари адибга шуҳрат келтирган. Ўша июль оқшомларининг бирида Хуанхэ дарёсининг нариги соҳилидан кучли шамол эсар, ҳаво одатдан ташқари алланечук мусаффо эди.Ланьчжоу вокзалининг биносидан … Читать далее