Соқол ўсмасликнинг сабаби нима?

Соқол ўсмасликнинг сабаби нима?

Баъзи йигитларда, катта бўлишига қарамай юзида соқол ўсмаслик аломатлари кузатилади. Бунинг натижасида кўпчилик қандай қилиб соқолни ўстириш мумкин, ахир соқол улғайганлик белгиси эркаклик аломати эмасми деган ўйларга ҳам бориб қолади.

☝🏻Соқол ўсмасликнинг сабаблари:

Соқол ҳам худди соч каби,витаминлар, фойдали микроэлементлар ва бошқа компонентларнинг етишмаслиги, ундан ташқари соч қатламламларинин зарарлангани, эркак жинсий гармони тестостерон етишмаслиги, жинсий ривожланишнинг кечикиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айтганча тестостерон эркак организмда катта аҳамиятга эга, тестостерон етишмаслаги нафақат соқол ўсмаслигига балки бошқа жиддий касалликларни келтириб чиқаришига ҳам хизмат қилади.

☝🏻Ёш ва генетика

Энг оддий сабаб –соқол ўсдиган вақти келмаган. Юздаги соқол, организм ёш бўлган даврда ҳам ўсмайди. Соқол ўсиши Генетикага ҳам боғлиқ.Отангиз ёки бобонгизданқачон ва неча ёшида соқол чиқиши бошлагани хақида сўраб кўринг. Хар нарса бўлиши мумкин. Балки бу айнан сизнинг оилавий генингиз билан боғлиқдир. Агар сиз хали 18 кирмаган бўлсангиз бу хақда ўйламанг ҳам, одатда жинсий ривожланиш бу ёшда ҳам давом этади.

➖Ирсият

Ирсият сабаб ҳам, сизда соқол ўсиши бошқа тенқурларингизга қараганда секинроқ ўсиши мумкин. Отасида рўй берган ирсий ривожланиш, фарзандда ҳам такрорланиши табиий.

➖Нотекис жинсий ривожланиш

Агар ўғил боланинг жинсий ривожланиш жараёнида гармонларнинг “нотекис” ривожланиши содир бўлса, одатда жинсий ўсиш пайтида гамронлар анча тез харакатланади ва организмда нуқсонлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Гормонал нуқсонлар нафақат юзда соқол ўсмаслиги, балки бошқа жиддйи касалликлар келиб чиқишида ҳам ўзнинг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатда ўз бошимчалик билан бирон чора кўрмасдан, андролог ёки эндокринолгга мурожаат қилган маъқул.

➖Соқол ўситириш учур маслахатлар:

Агар сизда тиббий тарафлама муаммо бўлмаса, витамин ва гормонлар жойида бўлса,тўғри овқатланишни йўлга қўйинг. Шифокорлар кунига 2 литр сув ичишни маслаҳат берадилар. Витман А га бой махсулотларни истеъмол қилинг.

Витамин С ҳам иммун тизимларини мустахкамлайди, шу сабабли ҳам бу витаманилар истеъмол қилиниши маслахат берилади.

Витамин Е –қон айланишини яхшилаб, кислрод етишмовчилигини олдини олади. Витамин Е етишмаслиги соч ва соқолдаги ранглар жилосиникамайтиради.

🔹Ширинликдан тийилинг. Шакар организм учун зарарли. Қанд миқдорининг кўпайиши сочларни юпқа ва кучсиз қилиб қўяди. Чой билан ҳам,кам шакар истеъмол қилинг. Иложи борича газланган сувларни ичманг. Кун давомида организм ўзига керакли моддалар билан етарли озиқланиши учун овқатланишни тартибланг.

🔹Толиққан организмга дам бериб туринг.

🔹Соқол ўстириш учун мўлжалланган махсус юз ниқобларидан ҳам фойдалансангиз бўлади.

Витамин В га бой бўлган зарурий элементларни истеъмол қилинг.

@andrology_uz 🚑

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x