Жинсий алоқа, яъни қовушиш нормаси

Жинсий алоқа, яъни қовушиш нормаси

Касбим сабабли қачонки тўй хашам ва тадбирларда ўтириб қолсам, аксари хаммаси доктор қабулига айланиб кетади. Бир куни бир катта йиғилишда ўтиргандик. Хамма камида 10-15 йил оилавий хаёт кечирган, бир нечадан фарзанди бор одамлар эди. Бир киши “аёлимни қондирганимни қандай билсам бўлади”, “жинсий алоқа нормаси қанча, қанча давом этиши керак, аниқ меёри қанақа” деб сўради. Қошиқ вилкалар тириқ тириқ қилиши бирдан тўхтади. Билсам хонада пашша хам учиб юрган экан. Лекин негадир пашша учишдан тўхтамади. Холатни дархол тушундим. Пашша хаммасини биларди ва уддаларди.

Жинсий алоқа НОРМАСИ ўзи ўта БАХСЛИ мавзу. Хаттоки мутахассису олимлар орасида хам. Хар холда Европа ва Америка Андрология ва Сексология Ассоциациялари, (кайсики бу Ассоциациялар дунёнинг энг нуфузли доктор ва олимларини ўзига жам қилиб бирлаштириб Андрология ва Сексология сохаси бўйича тавсиялар берадиган энг нуфузли ташкилот), дунё олимлари бир тўхтамга шу кунгача кела олишмаган.

Холат албатта табиий. Нимага дейсизми ? Қулоқ солинг….

Кўп тортишув ва бахслашувлар раундларидан кейин нисбий норма деб 3-4-5 минут қабул қилинган, лекин бунга қарши олимлар кўп. Мен (тажрибам ва билимимдан келиб чиққан холда) хам. Аслида жинсий алоқа узоқлигини 3-4-5 минут деб белгиланиши хақиқий норма деб тан олиниши маъносида эмас, балки кимларнинг даволанишга мухтожлигини аниқлаш, диагностика, классификация ва илмий тадқиқтлар мақсадида белгиланган.
Узр энди хурсанд бўлишни бошлаганмидингиз 🤣 !?
Сабаби оддий. Бир ўйлаб кўринг, таом ОШПАЗ эмас ХЎРАНДА истеьмол килади. Бас, шундай экан ХЎРАНДА БАХОЛАЙДИ. Ва хўранда хақ.
Овқатни ҚОРИННИ ТЎЙДИРИШ Учун истеъмол қилинад, ИШТАХА ОЧИБ ҚЎЙИШ учун эмас. Йўқ дейдиганлар хам бормикан-a !!!!
Эркак эякуляция қилиб уруғ тўккани қорни тўйгани. Бечора хўрандачи. “Keчирасиз НОРМАДА шункака ёзилган” деймизми !? Қорни очга бу манзур бўлармикан…. !?!?
Ошпазнинг «Нега!? кечирасиз, таомга оху гўшти, қимматли Чин зираворлари, итальян пармезан пишлоғи солганман»и БЕФОЙДА. Тўғри эмасми ?!?! Шунинг учун Жинсий алоқа узоқлиги хар бир оилада ЭР ХОТИН ОРАСИДА хал қилиниши керак.
Балки қайсидир оила 1 минутга БАХТЛИ онлар нашидасини суриб ХАЁТНИНГ ЁРҚИН ТАРАФИДА бўлса, бошқа бир оила эса 10 минут ёки 30 минутга АЖРАЛИШ ёқасида ва изтиробдадир. Шунака!!!
Лекин сухбатни ЭРКАКЛАР учун ёқимли нотада якунламоқчиман. Жинсий алоқа вақтининг ўзигина ХАЛ ҚИЛУВЧИ фактор эмас. Хар холда СИФАТ деган кўрсаткичи хали хеч ким БЕКОР қилмаган. Озу лекин ширин…. 😉 . Урраа !!! (эшитилдими ёки туюлдими ??). Воажаб, бу доно халқ мақолимизнинг бошқа бир талқинимасмикан-а.
0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x