Узоқ сафар
Эркаклик саломатлиги
Жинсий ҳаётда танаффус
САВОЛ:
Ёшим 45.
Шу ойларда ойида сафарга бораман. 2 йилдан кейин уйга қайтаман, жинсий хаёт тўхтайди. Сафардан қайтганимдан сўнг яна жинсий хаёт аввалгидек бўладими ёки импотенция кучаядими ? Нима қилсам бўлади ?
ЖАВОБ:
2 йил оилавий хаёт тўхташи изсиз кетмайди. Бу аниқ. Зарари фақат эркак учун эмас.
Номунтазам жинсий ҳаёт ва жинсий ҳаёидаги танаффус ҳам эркак ҳам аёл учун зарарли
Оқибати қанчали бўлишини ва ўзини намоён қилишини вақт кўрсатади. Тўғри, албатта жинсий заифликка олиб келади деб тушуниш шарт эмас. Лекин эркаклик саломатлигида ўзгариш бўлади. Айниқса сизнинг ёшингизни хисобга олганда бу ўзгариш янада кучлироқ бўлиши катта эхтимол. Бу ҳаётдаги хар бир танловимизнинг 2 томони борлигидан. Сафарни танлабсиз, демак у ерда бир манфаати ва хожати бор. Бу ерда кетаркансизми демак ниманидир ўзгартирмоқчисиз. Иккала танловнинг хам ўзига яраша салбий ва ижобий тарафлари бор. Хаётда доим танлов қилиш ва шу “қарор” билан бахтли яшашга тўғри келади.
ТАВСИЯ:
Холат кўтарса оилани ўзингиз билан олиб кетинг.
#номунтазамоилавийхаёт #оилавийхаётдатанаффус #эркаксаломатлиги