“Замонамиз қаҳрамони” ҳақида

Роман бешта қиссалардан иборат: “Бэла”, “Максим Максимич”, “Княжна Мери”, “Тамань”, “Фаталист”.

Асар қиссаларининг жойлашиши муаллиф – ҳикоячи билан эмас, балким қаҳрамон билан боғлиқ. Муаллиф йўлда кетаётиб, Максим Максимич билан учрашади ва муаллифга Бэла ва Печорин ҳақида гапириб беради.

Авторнинг қўлига М. Максимич орқали Печориннинг кундалиги келиб тушади. Ўқувчи асарнинг бошидаёқ қаҳрамоннинг ўлими ҳақида ўқийди. Асардаги воқеалар линияси эса қуйидагича бошланади. Петербургдан Кавказга кетаётиб Печорин Таманда тўхтаб ўтади. Бу ерда ҳарбий экспедицияда қатнашгандан сўнг Патигорскга, кейин Кисловодскга боради ва ўша шаҳарларда яшайди. Шу орада у Гришицкий билан урушиб қолади ва Гришицкийни дуэлда ўлдириб қўяди. Шу қилмиши учун уни Максим Максимич бошчилик қилаётган қалъага жўнатишади.

Қалъада хизмат қилиб юрган чоғида у 2 ҳафтага казаклар яшайдиган станицага келади ва Вулич билан учрашади.

М. Максимич 5 йил бирга хизмат қилиб, истефога чиқади, бир қанча вақт Петербургда яшаб Эронга саёҳатга кета туриб йўл устида Влади – Кавказда М. Максимич билан учрашади. Эрондан қайта туриб йўлда ҳалок бўлади.

Лермонтовга ана шундай ўзгариб турувчанлик асарга бахшида этиши Печорин шахсиятини янада мураккаблаштиради ва романтик хусусият касб этади.

Асар марказида – Печорин туради. Печоринни эса Бэла, Максим Максимич сингари атроф-муҳит ва жамият унчалик таъсир ўтказмаган оддий ва табиий шахслар ўраб туради. Печорин улардан аслзода насаби, тарбияси ва шахсий улуғворлиги билан юқори туради. Вақти-вақти билан Печорин уларга яқинлашади, лекин баъзида уларга нисбатан қаттиққўллик ҳам қилади.

Асарда биз Печоринни тушунган, шунга ўхшаш иккита образни кўрамиз. Булар: доктор Вернер билан Вера.

Печорин – бу Лермонтовнинг адабиётдаги ўзининг иккинчи “мен” деган шахсиятидир. Лермонтов рус адабиётида Пушкин асос солган “ортиқча одамлар” типини мазкур образ орқали янада ривожлантирди.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

https://saviya.uz/ijod/adabiyotshunoslik/zamonamiz-qahramoni-haqida/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x