Тез тез хожатга бориш Чала сийиш Сурункали простатит

Тез тез хожатга бориш
Чала сийиш
Сурункали простатит
Лимфотерапия
САВОЛ:
Шахватим яхши. Алоқалар жойида. Лекин совуқ мавсум бошланаётганда тез тез хожатга борадиган бўлиб қоламан. Сийгандан кейин тўла бўшамагандек бўлади. Шахват унчали бўлмаса хам бироз мумайгандек бўлиб қолади совуқда. Тахлил натижаларимни кўриб тавсия берсангиз
Простата микроскопияси:
Лейкоцитлар 12-14-16
Эпителиал хужайра 1-2-1
Лецитин доналар +
Бетхер кристалл +
Простата секрети бактериал текшириш:
St. Hominis 10*5
УЗИ:
Простата бези, қовуқ ва сийдик йўллари ўзгаришсиз
ЖАВОБ:
Простата соки микроскопиясида сурункали простатитга хос ўзгаришлар бор. Простата шамоллаган. Шамоллаш кучли қўзиган ҳолда. Простата секрети микроскопда кўрилганда секретда йиринг доналари бор. Простата бези функционал холати яъни иш салоҳияти бактерияли шамоллаш туфайли энг паст даражага тушиб кетган. Простата секретида St. Hominis бактерияси бор. St. Hominis бактерияси кўпайиб кетган, миқдори 10*5 даражада.
УЗИ текширишда қовуқ, простата бези ва сийдик йўлларида ўзгариш йўқ экан. Простата бези катталашмабди. Хажми 16 куб см экан. Яқин кунлар ичида кўрикда кўрилганлар орасида простатаси катталашмаган бемор балки ягона сиз экансиз.
Мана шу медал бўлса сизга бўлсин 🏵🏵🏵
Афсуски кўриб турганингиздек простата ҳажми ва УЗИ натижалари аҳамиятсизроқ бўпқолаяпти. Простата соки текширилганда шамоллаш қўзиган. УЗИ эса муаммо йўқ деб кўрсатаяпти. Простата саломатлиги ҳақида асосий маълумотни простата сокида кўрилди ва олинди.
Совуқ мавсумда тез тез хожатга борадиган бўлиб қолишингизда сурункали простатит ва унинг қовуққа берган асорати сабаб.
ТАВСИЯ:
Простата бези шамоллаган. Шамоллаш қўзиган. Простата бези фаолияти пасайиб кетган. Простатитни реал фойдали давоси ягона усули бор. Бу тахлил натижаси бўйича бактерияга мослаб лимфотерапияли умумий + физиодаво курси олиш
#тезтезсийиш #простатит #лимфотерапия #музлаши #чаласийиш
0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x