ШАМСИРЎЙ ҲАСАНОВА: РАНГЛАРДАГИ ИШҚ САРГУЗАШТИ

Ўзбекистон тасвирий санъати тарихида Шамсирўй Ҳасанова биринчи ўзбек профессионал аёл рассоми сифатида эътироф этилади.У 1917 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Онаси – каштадўз, отаси эса ёғоч ўймакор ва ганчкор уста бўлган. Бўлажак мусаввира 1933 йили ўрта мактабни тугатиб, П.П.Беньков номидаги рассомлик билим юртига ўқишга киради. Мазкур даргоҳни 1938 йилда муваффақиятли тамомлаб, меҳнат фаолиятини Ўзбекистон давлат санъат … Читать далее

КИТОБ – БИРИНЧИ МЎЪЖИЗА

Маънавий жасорат соҳиби деб ардоқланган атоқли адабиётшунос олим ва таржимон Озод Шарафиддинов дунёдаги етти мўъжизага таъриф бериб “…етти мўъжиза инсон ақлининг, тафаккурининг, қалбининг оташин мадҳияси, инсон даҳосининг улуғлигига қўйилган мангу обида бўлиб келмоқда. Бироқ, шундай бўлса-да, оламда яна бир мўъжиза борки, унинг буюклиги, муқаддаслиги етти мўъжизанинг жамики улуғворлиги, гўзаллигидан камлик қилмайди. Бу мўъжиза – китоб. … Читать далее

МАНАС ҚИРҒИЗ ХАЛҚ ҚАҲРАМОНЛИК ЭПОСИ

Қирғиз тилидан Зуҳриддин Исомиддинов таржимаси Ўзбекнинг “Алпомиш”и, “Гўрўғли”си каби достонлари, юзлаб сеҳрли эртаклари бор. Буларнинг биронтаси йўқолса, ўрнини тўлдириб бўлмайди. Ёки аксинча, халқ оғзидаги бирон асар топилиб қолса, нақд хазинага дуч келган бўламиз.Қирғизларнинг “Алпомиш”и ҳам, “Гўрўғли”си ҳам, бошқаси ҳам, аввало, “Манас” достонидир. У ҳам типологик жиҳатдан “Алпомиш”, “Гўрўғли”лар билан бир хил, яъни қаҳрамонлик достони. Ва … Читать далее

Барбара КАРТЛЕНД (1901–2000) ШАРҚОНА МУҲАББАТ

(Роман) Рус тилидан Шаҳло Аҳророва таржимаси Инглиз адибаси. ХХ асрнинг энг сермаҳсул ижодкорларидан бири. Ишқий романлар қироличаси деб эътироф этилган Картленднинг 723 та китоби нашрдан чиққан. Шундан 657 таси ишқий роман бўлиб, улар салкам миллиард нусхада чоп этилган. 1983 йилнинг ўзида 26 та романи чоп этилиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Унинг бир қанча асарлари экранлаштирилган. … Читать далее

Франческо ПЕТРАРКА УЛУҒЛИК МЕЗОНИ

Адабиётда Петрарка ҳодисаси кўп қиррали: шахс, шоир, донишманд, олим, жамоат арбоби – унда буларни ажратиб бўлмайди. Унинг ижоди Ўрта асрлар тафаккури ва санъати, Инсонпарварлик ва Уйғониш, Европа ва итальян петраркизми ҳақида кўплаб маълумотлар беради. Бир сўз билан айтганда, Петрарка – Европа шеъриятини янги босқичга олиб чиққан чинакам шоир.Шу боисдан ҳам Петрарканинг 317 сонет, 29 канцон, … Читать далее

Ясунари КАВАБАТА (1899–1972)

ЯПОН ҲИКОЯЛАРИ Ясунари Кавабата – япон ёзувчиси ва эссеисти, Япон санъат академияси аъзоси (1953). “Идзунлик ўйинчи” (1926), “Қорли ўлка” (1937), “Мингқанот турна” (1951), “Тоғлар ноласи” (1953), “Эски пойтахт” (1961) романлари билан танилган. Асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган. Ёзувчи 1968 йил асарларида миллий ва замонавий ифода усулларидан юксак даражада фойдалангани ва шу тарзда инсоннинг ички дунёсини … Читать далее

Александр ВАМПИЛОВ ЎРДАК ОВИ

Уч пардали драма Рус тилидан Муҳаммад ХАЙРУЛЛАЕВ таржимаси ИККИНЧИ ПАРДА Бешинчи кўриниш (Зиловнинг хонаси. Дераза ортида ёмғир ёғмоқда.Зилов телефонда гаплашмоқда).Зилов (бетоқат бўлиб). Мен сизга, бу телефонда гаплашиш бефойда, деяпман! Ҳа, бефойда. Сизларда ҳамиша шунақа: вақти-вақти билан ҳаво булутланиб, енгил шамол эсиб туради. Нима? Деразага бир қаранг… Бу, сизнингча, вақти-вақти билан ҳаво булутланиб тургани, менимча, жала … Читать далее

Хидэо Такубо (1928–2001) ЁҒОЧ ТЎЙ

Ҳикоя Рус тилиданДилдорхон АЛИЕВАтаржимаси Ёғоч деворлардаги тирқишлардан кираётган қуёш нурлари омборхона биноси ичини ғира-шира ёритиб турарди. Қўлига юққан оқиш ёғоч чангини ишқалаб ювиб ташлаш учун пайраҳага эгилар экан, у ўзини жиноятчи деб ҳис қилди.Сирасини айтганда, ишқалаб ювадиган ҳеч нарса йўқ эди. Шунчаки, эҳтимол зич ёпилган эшик ортидаги нимқоронғиликда унинг жисмоний меҳнатга ўрганмаган қўллари оппоқ бўлиб … Читать далее

Маҳмуд ТАЙМУР (1894 – 1973)

Мисрлик ёзувчи Маҳмуд Таймур Қоҳира Араб тили академиясининг ҳақиқий аъзоси. Миср реалистик новелла жанрини бошлаб берган ёзувчилардан. Асарлари 1920 йилдан нашр қилина бошланган. Таймурнинг илк ижодига А.П.Чехов, Ги де Мопассан каби жаҳон классик ёзувчиларининг асарлари таъсир қилган.Инқилобий ўзгаришлардан сўнг (1952) Таймур ижодида реалистик анъана устунлик қила бошлади ва у ижтимоий мавзудаги “Шамрух” (1958) ва “Мовий … Читать далее

Абдураҳмон АЛ-ХАМИСИЙ (1920–1987)

Миср адабиётининг кўзга кўринган адибларидан бири, мунаққид, жамоат арбоби.Абдураҳмон Ал-Хамисийнинг ўндан ортиқ ҳикоя тўпламлари нашр қилинган. Уларнинг орасида ““Чуқурлар”, “Биз ўлмаймиз”, “Олов еллари” каби тўпламлари жуда машҳур бўлган. Кўплаб асарлари Европа ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинган. ҲАҚИҚАТ УЗУГИ Қоҳирадаги ёнғин оқибатида бегуноҳ одамлар устидан ватан хоини деб ҳукм чиқарилганини эшитганимда, юрагим ғазаб ва нафратга … Читать далее