“АЗИЗИМ, ДУНЁГА БЕВАҚТ КЕЛИБМИЗ”

Сергей Параджанов нафақат арман киносининг юлдузи, балки дунё кинематографиясининг ноёб ҳодисаларидан биридир. У яратган фильмлар кино санъатининг энг юксак намуналари сафида ардоқланиб келинади. Унинг ижодий юксалишига туғма салоҳият ва билимдан ташқари, ғоят нотекис кечган ҳаёти, кўрган-кечирганлари ҳам туртки бўлгани табиий. Режиссёрнинг ҳаёти дўстлари айтганидек, “дедектив фильмнинг ёрқин сценарийси” сингари кечган. У ҳаёти давомида уч бора … Читать далее

ЭФРАИМ ЛЕССИНГ ВА “ГАМБУРГ ДРАМАТУРГИЯСИ”

XVIII асрда немис театри эришган улкан муваффақиятлар Готхольд Эфраим Лессинг ижоди билан бевосита боғлиқ. Унинг ижоди маърифатпарварлик даврида Германия адабиёти, драматургияси ва театр санъати ҳамда назариясининг маърифатпарварлик реализми ва танқидий реализмга ўтиш йўлларини белгилаб берди. Лессинг ижодида немис драматургияси ва театри янада ўзига хослик касб этди.1729 йили 22 январда Саксониядаги Каменце шаҳрида руҳоний оиласида туғилган … Читать далее

ЧИН ДЎСТ ТОПГАН БАХТЛИДИР

Австриялик буюк композитор, мусиқада романтизм йўналишининг дастлабки намояндаси Франц Шуберт­нинг мусиқалари кейинги композиторлардан фарқли ўлароқ, қуюқ ҳиссиётлар, муҳаббат ва изтироб билан суғорилган. У асарларида бой ички дунёсини, турли туман ҳиссиётларга, ўй-тасаввурларга тўла ҳолда кўрсата олди. Айнан Шуберт қўшиқлари классицизм ва романтизм мусиқий даврларини бир-биридан ажратувчи чегара ҳисобланади.Шуберт ижодининг гуллаб-яшнаши ХIХ асрнинг 20-йилларига тўғри келди. Табиатан … Читать далее

БАШАРИЯТГА ДАХЛДОР ДАҲО

Февраль ойи юртимизда навоийхонлик, бобурхонлик кечалари илму урфон учқунларини қалбларга жо этиши билан қадрлидир. Бу йилги навоийхонлик тадбирларини мутафаккир номи билан аталадиган вилоят бошлаб берди. 6–7-февраль кунлари Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида анъанавий халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Халқаро анжуманда Россия, Туркия, Эрон, Мўғулистон, Озарбайжон, Тожикистон, Афғонистон, Украина, Қозоғистон, … Читать далее

ЖАҲОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ ҚИСҚАЧА ҚОМУСИ

  АБАЙ УЙ-МУЗЕЙИ – 1940 йил 16 декабрда Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида улуғ қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан ташкил этилган. Бу уй дастлаб Анияр Молдабай ўғли исмли кишига тегишли бўлган. Абай 1854–1859 йилларда ўша ердаги Аҳмат Ризо мадрасасида таҳсил олган. Анияр Молдабай ўғлининг уйида Абай, Шакарим, Кокбай, Акилбай, Абдураҳмон, Тўрағул, Қақитай сингари … Читать далее

РЕЗЮМЕ. RESUME

В феврале исполняется 577 лет со дня рождения выдающегося узбекского поэта, мыслителя, государственного деятеля Алишера Навои и 535-ая годовщина со дня рождения известного полководца, правителя и поэта Захириддина Мухаммада Бабура. В данном номере журнала представлен цикл статей, посвященных данным событиям, а также литературные беседы о творчестве, нравственно-философских взглядах великих гениев. Роман “Пинбол-1973” – вторая часть … Читать далее

КАЗИМИР МАЛЕВИЧ

Дунёга машҳур “Қора квадрат” асарининг муаллифи, атоқли рассом Казимир Малевич феномени ўз даврида ҳам, ҳозирда ҳам санъатшунослар орасида қизғин баҳсларга мавзу бўлиб келмоқда. Маълумки, ХХ аср дунёда рангтасвир санъатида янги оқимлар, экспериментал тажрибалар, модернистик қарашлар кенг ривожланган давр саналади. Импрессионизм, кубизм, футуризм каби янги ижодий оқимлар, улар замирида ундан-да янги усуллар шаклланиб, мусаввирлар анъанавийликдан йироқлашиб, … Читать далее

ЁН, ЁНАВЕР, МЕНИНГ ЮЛДУЗИМ!

“Анна Герман ҳақида сўз кетганида, даставвал,чинакам истеъдодли санъаткор, дея ­таъриф берилган бўлса, эндиликда бу таъриф ­давомида руҳий қудрат, улкан ирода соҳибаси, ­матонатли инсон сифатларини ҳам келтирмоқ жоиз”. Татъяна Беляева Инсон овози… У кўнгил ичидаги туғёнларнинг зоҳири, тўлқин ва ҳовурининг садоси эмасми? Қўшиқ эса инсон овозида туғилади. Ҳавога илоҳий нақшлар чизувчи созлар эса бундай овозга жўр … Читать далее

Абдулла Улуғов АРАСТУ АНГЛАТГАН АДАБИЁТ   

  Инсоният тарихидаги машҳур мутафаккирлардан бири Арасту ҳам барча номдор ақл-идрок соҳиблари сингари нафақат фавқулодда ўткир зеҳни, балки ўзининг ташқи кўриниши билан ҳам атрофдагиларнинг эътиборини тортган. Милоддан аввалги 384–322  йилларда яшаб ўтган бу юнон донишманди, манбаларда маълум қилинишича, “калта соқол қўйиб, доим сочини пешонасига тушириб юрган”. Тасаввуримизда унинг соғломлик барқ уриб турган вужудидан, баланд қадди-қоматидан, … Читать далее

Шуҳрат Ҳайитов ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР АДАБИЁТИДА БОБУР ИЖОДИ

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур яшаган давр, унинг ҳаёт ҳамда ижод йўли ҳақидаги дастлабки маълумотлар ўша замон ва ундан кейинги йилларда ёзилган манбаларда учраса-да,ижодини илмий томондан тадқиқ этиш, асарларини нашр эттириш ишлари, асосан, ХХ аср бошларидан амалга оширила бошланган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур яшаган давр ва ўша пайтдаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг туркий халқлар адабиётида ифода … Читать далее