Менда эрекция жуда суст, юмшоқ, камдан кам холларда олат таранг қўзғалади. Алоқада бўлмаганман. 20 ёшимгача онанизм қилганман. Анализлар топшириб простатитга 10 кун даволандим. Ундан кейин эрекция ўзгарди. Хозир бир суст бир кучли қўзғалади. Андролог 3 этапда даволанасан дедилар. Лекин эрекция яхшиланиши кўпроқ психологияга боғлиқ дедилар. 1-этап тугади. 2-этапларда Тестостерон гормонини кўтарамиз дедилар. Тестостерон гормони хам эрекцияга алоқаси борми ? Клиникангизда эрекция сустлигини даволай оласизми, уйланиш керак ?
ЖАВОБ: Тана вазн индексингиз 18.9 Эркаклигингизни ҳисобга олганда вазнингиз сиз учун пастроқ. Камида 4 кг вазн олсангиз сиз учун нормал вазннинг энг пастки чегарасига етасиз. Имкон қадар вазн олинг
Тестостерон гормонини, бошқа бир қатор гормонлар қатори, эрекцияга алоқаси бор. Эрекция рухий холатга хам алоқадор.
Сизда тестостерон гормонига боғлиқ холдаги эрекция бузилишими ёки рухий муаммо сабабли эканини аниқ айтолмаймиз. Ёш эркакларда тестостерон гормони миқдори ўта кам ҳолатларда муаммо бўлади. Рухий холат сизда етакчироқ ролда бўлиши керак. Кейинги ўринда простата шамоллаши
ТАВСИЯ: Албатта қўзгалиш кучсизлигини даволай оламиз. Лекин эрекция кучсизлиги давоси деган тушунчани ўзи йўқ. Эрекцияни нима кучсизлаштирган бўлса шу сабаблари аниқланади. Сабабига яраша даво қилинади. Простатит, рухият, эндокрин безлар, стресс ва зўриқишлар ва бошқалар сабаб бўлади.
Андрологда даволанаётган бўлсангиз даволовчи шифокорни алмаштиришга хожат бор деб ўйламаймиз.
Қолгани ҳоҳишингиз. Ҳақиқатта олдинда уйланиш ва оилавий ҳаёт бор. Ҳоҳласангиз даволанишингиз мумкин клиникамизда
Уйланиш керак албатта. Аввал эрекция бўлиш томонидан ҳотиржамроқ ҳолатга келиб олиш керак. Ўзингизда эрекцияга ишонч йўқроқ, иккиланган ҳолда уйланишингизни тавсия қилолмаган бўлардик. Аммо оилавий ҳаёт бошланса жинсий аъзоларда димланиш йўқолиб эрекция яҳшиланиб кетиши эҳтимоли йўқмас