Сийганда ачишиш Сийганда қичишиш

Сийганда ачишиш
Сийганда қичишиш

САВОЛ:
Ёшим 28
Бўйим 172см
Вазним 62 кг.

Сийдик йўлимда ачишиш бор, хар замонда қичишиш хам бўлиб туради. Сийганимда ачишади ва сийиб бўлганимдан кейин суюқлик чиқади. Бу қандай касаллик ? Давоси борми?

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 21. Вазн нормада.

Сийдик йўлида ачишиш, баъзан қичишиш бўлиб туриши асосан сийдик йўлида инфекция борлигидан. Инфекция хам оддий эмас асосан жинсий йўл билан юқадиган ва инфекциянинг яширин, секин ўтишида кузатилади.

Простата бези шамолашида хам шундай белгилар бўлади. Сийгандан кейин оқиш суюқлик келиши простатит белгиси (агар уйланган бўлсангиз). Уйланмаган бўлсангиз буни норма деб қараб турамиз

Албатта буни давоси бор. Андролог кўриб простата ва инфекцияларга текширсин.

Балки бу сиз “китобсеварларжамиятигааъзоэканлигингиздандирда”. Есть такая буква в алфавите !!??

САВОЛ:
Ха, бир қиз билан бирга бўлганман охирги марта 2020 йил кузда. Ўзим ўрмонда пилорамада ишлайман. Кассалик менда қишда бошланди. Урологга борганимда менга канефрон ва уролесан таблеткаларини ёзиб берди. Улар таъсир қилмади.

ЖАВОБ:
Уролог хам “қоравойларнияхшикўролмайдиганларданшекиллида”. Канефрон ёзиб беришига бошқа бирон асос кўролмагандекмиз. Демак тахмин асосли экан.

ТАВСИЯ:
Энди ЎЗБга қайтганингизда тўйдан аввал комплекс текширилиб даволаниб олишингиз керак бўлади. Акс холда дуч келган “китобларни ўқийвериш” йўли билан ўтадиган инфекция орттириб олган бўлсангиз келинимизга хам ўтиб қолиши аниқ.

#жинсийинфекция #оралиқдақичишиш #қичишиш #ачишиш #простатит #димланиш #оқишсуюқлик #лубрикант

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x