“Яхши сўзнинг барин айтдим сенга ёниб”

Фариза ЎНҒАРСИНОВА

 

1939 йил туғилган. Шоир ва таржимон. Болалар газета ва журналларида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Қозоғистон давлат мукофоти лауреати (1984). Қозоғистон халқ шоири.


 

* * *

“Ватан деган нима?” – дейсан, ўғлим, менга.

У – сенинг кексайган онанг.

Йўргагингдан жонингга сингийверган

Қўшиқларинг ва шеърларинг, болам!

 

Ватан – манов ўз уйинг, қара, жоним,

Ўйнаган дала, боғинг.

Отанг чиққан бу уйдан, аканг чиққан,

Ўсган бунда қадимги боболаринг.

 

Яшил ўрмон, булбул куйи янграган,

Асқар тоғлар, булоқлар.

Ватан – эшик олдида бирга ўйнаган

Жўра, бола ўртоқлар.

 

Ватан – эл келажаги, жони, қони,

Ўзинг асрайсан уни.

Ўғлим, сенсан кенг, обод бизнинг уйнинг

Энг ишончли устуни!

 

ҚИЗ СЎЗИ

 

Сенинг ўтли қучоғингда,

Бор дунёни унутиб, толиқсидим2.

Юрагимни ўртади жон иссиғинг,

Манов чексиз далада фақат икков

Юргандаймиз. Ўзимни Аршга кўмдим.

Кўзим очсам, ширин дам кўздан учиб

Кетажакдай – кўзимни тарс-са юмдим.

 

Эҳтиётлаб қучасан минг айланиб,

Ундан сайин эсимни чиқардинг-да,

Эриб кетдим кўмилиб роҳат-нурга…

Яхши сўзнинг барин айтдим сенга ёниб,

Ичимдами, ёки сас чиқардимма?

Кўзларимиз қамашарди бахтдан жиққа.

 

Сен ёнимда юрдинг-да,

Кўзларимни тўлдирдинг илиқликка,

(Бу бахтни мен ўхшатдим улуғликка).

Тотлилигин сездим мен бул умрнинг,

Ҳар бир куни тўлган эди бахтга лиққа

Сахий ҳам бизлар эдик, бешафқат ҳам,

Кўзларимиз қамашарди бахтдан жиққа.

 

Бироқ… ўзинг айнидинг.

Унутдик биз ёшликнинг жаннат кунин,

Сен мисқиллаб3, мен эса йиғлаб турдим.

Ҳаёт отлиқ ҳайбатли кенг дарёга

Сочларимдан ушлаб оп улоқтирдинг.

Шундагина эсим кириб, бул ёлғончи

Дунё – алдоқ эканин билдим.

Билдим…

 

Музаффар АҲМАД таржимаси

 

“Жаҳон адабиёти” журнали, 2013–10

https://saviya.uz/ijod/nazm/yaxshi-sozning-barin-aytdim-senga-yonib/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x