Тил билан нутқни фарқлаш лозим

Тил сўзлашиш воситаси, яъни нутқ сифатида намоён бўлгандагина маълум вазифани бажаради. Нутқ тил материали, унсурларидан тузилади ва нутқий фаолият натижасида юзага чиқади. Демак, тил материаллари фаолияти учун хизмат қилади. Тил билан нутқни қиёслаш орқали уларнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ажратиш мумкин:

 

  1. Тил алоқа материали бўлса, нутқ алоқа шаклидир.
  2. Тилни халқ, миллат яратади, нутқни эса ҳар бир шахс яратади.
  3. Тилнинг ҳаёти халқ, миллатнинг ҳаётига боғлиқ ҳолда узоқ бўлади, нутқнинг ҳаёти эса қисқа, хусусан, оғзаки нутқ сўзланган пайтдагина мавжуддир. Аммо ёзма нутқ нисбатан узоқ давр сақланиши мумкин.
  4. Тил нисбатан турғун, барқарор бўлса, нутқ доим ҳаракатда бўлиб, ўзгарувчан ҳодиса саналади.
  5. Тилнинг ҳажми ноаниқ, нутқнинг ҳажми эса аниқ. У диалог, монолог, матн шаклида бўлиши мумкин.

 

Абдурозиқ РАФИЕВ

 

“Она тили ва адабиёт” (“Шарқ” нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти, Тошкент – 2014) дарслигидан

https://saviya.uz/ijod/tilshunoslik/til-bilan-nutqni-farqlash-lozim/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x