Олмон хандалари

– Рафиқам ҳомиладорлик пайтида нуқул “Эгизак Лотҳенлар”ни ўқирди. Мана, бир қиз, бир ўғил кўрдик, – деди Карл ўртоғига.
– Вой худойим-ей, унда мен тез уйга боришим керак экан!..
– Нима гап, тинчликми?
– Ахир, хотиним “Али бобо ва қирқ қароқчи”ни ўқиётганди-да!..

* * *

Хотин ҳовлида гилам қоқаётган эрига қараб қичқирди:
– Қаттиқроқ силкийвер, боши оғримайди!
– Бўлмайди-да, – деди эр.
– Нега?
– Чангиб кетади.

* * *

Хўранда:
– Бу гўштми ё пўстакми?
Официант:
– Билмадим, буни ҳўкиздан сўрайсиз.
Хўранда:
– Шунинг учун ҳам сизни чақирдим-да…

* * *

Қўшни:
– Скрипка чалишни бас қиласизми-йўқми? Жинни бўлиб қолдим-ку.
– Тўғри айтасиз, чунки тўхтатганимга ярим соат бўлди.

* * *

Бир мексикалик иш билан Цюрихга келди. Меҳмонхонада ундан
сўрашди:
– Исми-шарифингиз?
– Дон Мануэл де ла Фуэнте де Мора Арагон де лос Санчес.
– Ҳаммаларингга жой керакми?

* * *

Петер билан Штефан ўртага 100 франкдан пул қўйиб, ким зўр алдашдан гаров ўйнашди.
– Мен кеча уйимиз томига чиқиб, черков минорасига учиб бордим, – деди Петер.
Шунда Штефан пулларга қўл чўзиб, деди:
– Тўғри айтасан, кеча учиб кетаётганингни кўргандим…

* * *

– Ойи, сузишга борсам майлими?
– Йўқ, ёлғиз ўзинг боришинг хавфли.
– Дадам нуқул ёлғиз ўзи борадилар-ку!
– Дадангнинг йўриғи бошқа. Унинг ҳаёти суғурта қилинган.

* * *

Ўқитувчи:
– Нега мен сени кичкина тентак деб атаяпман?
Ўқувчи:
– Чунки мен ҳали сизга ўхшаб катта эмасман-да.

* * *

Доктор:
– Ҳаммасига сигарет билан ароқ айбдор!..
Бемор:
– Хайрият-е, жаноб доктор, айб мендамикин деб ўйлабман.

* * *

Судья:
– Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
– Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.

* * *

Ўғил:
– Уйланиш қанчага тушади?
Ота:
– Аниқ билмадим, мен ҳалиям тўлаяпман.

* * *

Футболчи дўстига мақтанди:
– Бугун мен роса зўр ўйнадим. Иккита гол урдим.
– Ўйин натижаси қандай бўлди?
– 1:1.

* * *

– Болалардан нечта, жаноб Теннер?
– Ўн учта.
– Вой-бў, битта уйда қисилишиб қолмайсизларми?
– Нега энди?! Болалар ўз оналари билан туришади.

* * *

Улар Янги йил оқшомида танишиб қолишди.
Йигит:
– Жоним, биринчи севгилинг ўзим бўлсам керак-а?
Қиз:
– Ҳа, албатта, янги йилдаги биринчиси сенсан…

* * *

Поездда бир йигит ўзи билан битта купеда кетаётган қизга нима деб сўз бошлашини билмасди. Ахийри у шундай деди:
– Кечирасиз, яхши қиз, сиз ҳам бизнинг поездда кетаяпсизми?

* * *

Бир оилада ўғил дунёга келди. Хурсанд бўлиб кетган ота ўртоқларини зиёфатга таклиф қиларкан, деди:
– Киришда эшикни қаттиқ тепаверинглар.
– Нега тепарканмиз, тақиллатамиз, – дейишди дўстлари.
– Бемалол тепаверинглар, чунки совға кўтариб олган қўл билан эшикни тақиллатиш анча қийин бўлади.

* * *

Концерт пайтида бир аёл эрини туртиб деди:
– Эрвин, қара, анави киши концерт пайтида ухлаб ўтирибди.
– Шуни деб мени уйғотганингни қара-я! – деди эри жаҳли чиқиб.

* * *

Бир қиз дугонасига ёзғирди:
– Буни қара, менинг Тонийим қурғур бугун ҳам учрашувга соқолини олмасдан келибди.
– Айб ўзингда, жоним, – дебди дугонаси , – ахир сен уни бунчалар узоқ куттириб қўймаслигинг керак эди…

* * *

– Агар эрим мен билан жанжаллаша бошласа, онамникига кетаман, деб қўрқитаман.
– Мен эса бунинг тескарисини қиламан. Эртадан бошлаб ойимни уйга олиб келаман, десам бас, эримнинг овози ўчади-қолади.
* * *

– Анна, дугонажон, кейинги пайтда эримнинг мени севишига шубҳаланиб қолаяпман.
– Нима, бирон гап бўлдими?
– Ҳа, мана икки йилдирки, уйга келмай қўйди…

* * *

Уй бекаси:
– Бизникидан кетаётганингиздан афсусдаман, Рези. Бошқа жойдан тузукроқ иш топдингизми дейман?
Оқсоч:
– О йўқ, муҳтарама хоним – мен эрга тегмоқчиман!

* * *

Адвокат ўзидан қуйидаги мазмунда васиятнома қолдирди:
“Мен бутун бойлигимни теварак-атрофимдаги кишиларнинг ақлсизлиги ҳисобига орттирдим ва шу боис уни туғилиб ўсган қадрдон шаҳримдаги жиннихона учун васият қилиб қолдираяпман, токи энди ўша одамларнинг ўзига фойдаси тегсин”.

* * *

Бир хоним дугонасига деди:
– Биласанми, озиш учун доктор менга отда чопишни буюрди.
– Хўш, натижалар қалай?
– Ҳозирча ёмон эмас. От анча озиб қолди.

* * *

Шифокор бемордан сўради:
– Қани, айтинг-чи, хотинингизни алдаб турасизми?
– Хотинимни алдамасам, кимни алдайман, доктор.

* * *

– Мен сизга ҳайронман, – дебди доктор доимий мижозига, – ҳар куни тунги соат иккигача ресторанма-ресторан санқиб юрсангиз, сизга яна қанақа уйқу дори керак?
– Уйқу дори менга эмас, хотинимга керак…

2019/4

Мирзаали АКБАРОВ
тайёрлади

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x