Олим Отахон (1951)

Олим Отахон 1951 йили 12 апрелда Тошкентнинг Бешёғоч даҳасига қарашли Чақичмон маҳалласида дунёга келди. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультети кечки бўлимида таҳсил олди (1969–1974).

Иш фаолиятини ҳозирги “Туркистон” газетасида мусаҳҳиҳликдан бошлади (1969–1970). Тошкент вилояти кино прокатида реклама муҳаррири (1971–1974), Тошкент миллий чолғу асбоблари фабрикасида экспедитор (1975–1979), сўнг Ўзбекистон телерадио Давлат Қўмитасининг адабий-драматик эшиттиришлар бош таҳририятида муҳаррир (1980–1992), Ўзбекистон телевидениеси дубляж студиясининг бош муҳаррири (1993–1998) вазифаларида ишлади.

Олим Отахоннинг “Кутиш” номли биринчи ҳикояси ўқувчилик йилларида “Тошкент оқшоми” газетасининг 1967 йил 7 ноябр сонида босилиб чиққан эди. Шундан сўнг “Болалик каптарлари” (1981), “Оқшом хаёллари” (1986), “Озод қушлар ҳақида қўшиқ” (1988), “Адоқсиз кўчалар” номли ҳикоялар тўпламлари эълон қилинди.

Олим Отахоннинг жаҳон адабиётининг мумтоз адиблари ижодидан қилган таржималари эътиборга моликдир. Ясунари Кавабатанинг бир қатор ҳикоялари, Жек Лондоннинг “Аждодлар нидоси”, “Оқ сўйлоқ” қиссалари, Уильям Фолькнернинг “Қирмизи япроқлар” қиссаси билан “Қуёш заволи” ҳикояси, Хулио Кортасар, Скотт Фицжеральд, Карлос Фуэнтесларнинг айрим ҳикоялари ўзбек ўқувчиларига унинг таржимасида маълумдир.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

https://saviya.uz/hayot/tarjimai-hol/olim-otaxon-1951/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x