Нодар Думбадзе (1928–1984)

Нодар Владимирович Думбадзе (1928.14.7 – Тбилиси – 1984.5. 3) – атоқли грузин ёзувчиси. Илк ҳикоялар тўплами – “Қишлоқ болалари” (1958). Дастлабки йирик асарлари – “Мен, бувим, Илико ва Илларион” (1960) қиссаси ва “Қуёшни кўряпман” (1962) романида 2-жаҳон уруши йилларидаги грузин қишлоқларининг оғир ҳаёти акс этган. “Қуёш кечаси” (1967), “Оқ байроқлар” (1972) романларида замонавий муҳим ижтимоий – ахлоқий масалалар кўтарилган. “Абадият қонуни” (1978)да инсоннинг жамиятдаги ўрни, яшашнинг маъноси мавжуд ҳаётий лавҳалар, шахслар орқали акс эттирилган.

Нодар Думбадзе асарлари чуқур лиризм билан суғорилган, уларда драматизм юмор билан уйғунлашиб кетган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган (“Қуёшни кўряпман”, 1969; “Қўрқманг онагинам”, 1982; “Абадият қонуни”, 1983 ва б.). “Абадият қонуни” асари асосида ўзбек тилида телеспектакль яратилган (1985).

Бир неча ҳикоялари таниқли таржимон Низом Комил томонидан моҳирона ўзбекчалаштирилган.

https://saviya.uz/hayot/tarjimai-hol/nodar-dumbadze-1928-1984/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x