Маънавият юксалмаган жойда буюк одам бўлмайди

Ромен Роллан ҳикматларидан

  • Агар биргина сўз билан одамни бахтиёр қилиш мумкин бўлса, бу сўзни айтмаслик учун қанчалар разил бўлиш керак!
  • Виждон – эътиқоднинг ҳиссий қоровулидир.
  • Асов танасини бўйсундира олган иродадан кўра ҳавасни келтирадиган нарса йўқ.
  • Дўстлар орасидаги тушунмовчилик улар орасига учинчи одам тушмагунича у қадар кучли бўлмайди.
  • Адолатсизликнинг охири йўқ: бирини тўғрилаб, бошқасига имкон туғдиришинг мумкин.
  • Ёлғон қарши қаратилган одамдан олдин унинг эгасини ҳалок қилади.
  • Кечириш жазолашдан кўра кўпроқ жасорат талаб этади.
  • Иккиюзламачи – ҳамиша қул.
  • Кун вайрон қилганни тиклаш учун аср керак.
  • Ҳақиқий мағлубият, ўнгланмайдиган ягона мағлубиятни – душмандан эмас, ўзингдан топасан.
  • Ҳар бир жасоратли, ҳар бир адолатли шахс Ватанга шон-шараф олиб келади.
  • Соғлом бўлишни истаган одам биринчи галда ён-атрофидаги ҳавони тозалаши керак.
  • Ҳасадгўйлар – ўта юраксиз кишилардир. Оёғини босиб олганингизда ҳам юзингизга кулиб қараб тураверишади.
  • Инсоннинг энг биринчи бурчи аслидагидай бўлиши, “бу – яхши, бу – ёмон” деган гапни мардона айта олишидир.
  • Санъат ўз даври интилишларига ҳамоҳанг бўлади.
  • Қаҳрамон имкони бор ишни бажаради, бошқалар эса – йўқ.
  • Ҳаётга муҳаббат ўлим қўрқувидан айро эмас.
  • Санъатнинг биринчи қонуни: агар айтадиган гапинг бўлмаса, сукут қил; айтадиган гапинг бўлса, ёлғон аралаштирмай гапир.
  • Саломатлик ҳам касаллик каби юқумлидир.
  • Чегарасиз туман бўлмайди. Муҳими – сабот ва олға юриш.
  • Фикрни ўлдирадиганлар уч карра қотилдир.
  • Шеърият – қофиядош сўзларнинг шақир-шуқури билан эмас, кенг миқёсни эгаллайдиган, инсон кўзидан кўра чуқурроқ ва узоқроқни кўра оладиган руҳияти билан шеъриятдир.

 

Ориф Толиб

таржимаси

 

“Ёшлик”, 2018/1

https://saviya.uz/ijod/nasr/manaviyat-yuksalmagan-joyda-buyuk-odam-bolmaydi/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x