Собир Мирвалиев (1933–2019)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), филология фанлари доктори (1971), профессор (1978) Собир Мирвалиев 1933 йил 2 январда Тошкентда таваллуд топган. Тошкент кечки педагогика институтини тугатган (1956). Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти Адабиёт музейида кичик илмий ходим (1957), “Ўзбек тили ва адабиёти масалалари” журналида адабий ходим (1958–62), институтда катта илмий ходим (1962–74), Тошкент маданият институти ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири (1974–95), шу кафедра профессори (1995 йилдан) сифатида фаолият юритган.

У ўзбек романчилик мактабининг пайдо бўлиш ва шаклланиш йўлини тадқиқ этган. Олимнинг “Ўзбек адиблари” китобида XX асрда яшаб ижод этган ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида мухтасар маълумотлар берилган. 2000 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

Олим 2019 йил 18 июн куни оламдан ўтди.

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x