Жисмоний машқлар фойдаси

Мартин Гибал бошчилигидаги канадалик олимларнинг аниқлашича, бир дақиқалик югуриш 50 дақиқалик жисмоний машқларга тенг келар экан. Тадқиқотда илгари спорт билан шуғулланмаган 25 нафар йигит иштирок этишди. Улар уч гуруҳга бўлинди.

Биринчи гуруҳдаги йигитлар 12 ҳафта давомида кунига 3 маҳалдан велотренажёрда машқ қилди.

Иккинчи гуруҳдагилар танани мустаҳкамловчи жисмоний машқларни бажаришди, учинчи гуруҳ йигитлари эса ҳеч қандай машғулот билан банд бўлишмади.

12 ҳафталик жисмоний машқлар дастуридан кейин дастлабки иккита гуруҳ қатнашчиларида машқлар давомида организм қабул қиладиган кислород миқдори кўрсаткичлари 19 фоизга яхшиланди.

Бундан ташқари, олимлар тажрибада иштирок этганларнинг мушаклар фаолияти яхшиланганини қайд этишди.

Камола АҲМЕДОВА тайёрлади.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x