- “Навоий сабоқлари” рукнида улуғ шоирнинг “Баҳор сенсиз ўлиптур…” ғазали насрий баёни, мухтасар шарҳи ва русча-инглизча таржималари билан берилган. (Рус ва инглиз тилларига К.Симонов, А.Обид тарж.)
- Муаллифи аниқланмаган, дастлабки кузатишларга кўра ҳазрат Аҳмад Яссавий нисбат берилаётган “Танзил ус-солиҳин” асари “Наср” рукнида эътиборингизга ҳавола этилади. Асарни филология фанлари номзоди А.Турдиалиев нашрга тайёрлаган.
- “Шеърият минтақалари” рукнида Замонавий АҚШ шоиралари ижодидан (Инглиз тилидан Аъзам Обид таржимаси), А.Свиршинская. Е.Багряна. Л.Стефанова (Рус тилидан Рустам Мусурмон таржимаси), А.Ельцова (Рус тилидан Гўзал Бегим таржимаси) шеърларини ўқийсиз.
- “Драма” рукнида таниқли тожик адиби Сотим Улуғзоданинг “Рўдакий” драмасини мутолаа қиласиз. Асарни атоқли ўзбек адабиётшуноси Натан Маллаев ўзбекчалаштирган.
- “Устоз таржимонлар бисотидан” рукнида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов ижодига мансуб таржима шеърлардан баҳраманд бўласиз.
- “Эссе” рукнида берилаётган Ёқубжон Хўжамбердиевнинг “Соат кафгири” бадиасида жамият ва инсон ўртасидаги турфа муносабатлар таҳлил қилинган.
- Фалсафа фанлари доктори Қиёмиддин Назаровнинг “Икки томчи сувдек ўхшаш” мақоласида ғарб ва шарқ тафаккуридаги ўхшаш жиҳатлар таҳлил қилинади.
- “Жаҳон маданияти ва санъати” рукнида санъатшунослик фанлари доктори Муҳаббат Тўлахўжаеванинг “Театр ва янги замон” мақоласини ўқийсиз. Унда театршунослик тадрижи, ўзбек театршунослиги ҳақида мулоҳазалар ўрин олган.
Ижтимоий тармоқларда ёйиш:
https://jahonadabiyoti.uz/2017/03/26/yangi-son-2/