Тушда жанжал кўрса нимани билдиради.

МУШТЛАШМОҚ

Тушда бир киши кимнидир таёқ ёки қамчи билан урса, калтак еган одамга урилган таёқ ёки қамчи сонига тенг миқдорда пул келади.

Картинки по запроÑу Ñоры

Муштлашув натижаси тушдагининг акси бўлади. Тушда бировнинг калтаклаганини кўрган киши унга ютқазади. Тушда калтакланиш мол-мулкка эга бўлиш ҳам дейилади. Икки томоннинг бир-бирини калтаклаши ўзаро ёрдамни ифода этади.

Тушда жанжал

Нотаниш кишилар томонидан калтакланиш бўлса, ёрдам оз бўлади. Бўйдоқ кишининг би- рор қизни калтаклаши оила қуришларига ишорадир.

МУСАЛЛО ТОШИ

Тушда устига ўликлар қўйиладиган мусалло тошини кўриш хафагарчилик, қийинчилик, обод ерларнинг хароб бўлиши, ажрашиш, олис сафарларга чиқиш, деб таъбир қилинади. Шундай туш кўрган киши қарздор бўлса, қарзи сўралади.

 

МУСИҚА АСБОБЛАРИ

Тушда мусиқа асбобларини чалиш, тинглаш, ясаш, со- тиш, сотиб олиш хафагарчиликка ишорадир. Тушида най чалганини кўрган кишининг кўнгли ғамга тўлади.

МУСОФИРЧИЛИК
(ЮРТДАН УЗОҚДА БЎЛИШ)

Тушда мусофир бўлиш бойликка эришишдир. Мусофир- чилик яхши кўрган кишилар билан бир жойда бўлиш, деб ҳам таъбир қилинади. Мусофир эканини кўрган киши бир ердан бошқа жойга кўчади. Мусофирлик (хорижда яшаш) ёлғизлик, деб ҳам таъбир қилинади.

МУСҲАФИ ШАРИФ (ҚУРЪОН)

Тушида Мусҳафи Шарифни йўқ қилганини кўрган киши оғир гуноҳга қўл уради. Қуръон сотиб олиб кўтариб юрганини кўрган киши унинг ҳукмларига амал қилади. Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) ҳузурларида Қуръон ўқиганини кўрган киши қори бўлади. Қуръоннинг саҳифаларини ега- нини кўрган киши пора олади. Бирор киши Қуръоннинг саҳифалари ва сатрларини еганини кўрса, Қуръон ўқиб кун кўради. Касал киши тушида ёнида Қуръон борлигини кўрса, дарддан халос бўлади. Қуръонни ўғирланганини ва яширганини кўрган киши намоз ўқиш қоидаларига амал қилмайди. Қуръонни олиб қўйилганини кўрган киши ил- мидан бехабар қолади.

МУЗ

Ёш эркакнинг тушида муз устида сирпанганини кўриши хатога йўл қўйишидан далолатдир. Шундай туш катта ёш- дагилар учун ҳийла ва найранглардан осон қутулиш, ёш аёллар учун уй юмушларини бажариш катта фойда кел- тириши ва эри билан бахтли ҳаёт кечиришига, ҳамманинг меҳрини қозонишига ишорадир.

 

МЎЙЛОВ

Мўйлов обрў-эътибор ва ибодат тарзида таъбирлана- ди. Мўйлови кесилганини кўрган киши динга берила- ди. Мўйлови ўсиб, еган-ичганини ичга кирганини кўрган киши динда бидъатларга эришади.

МЎЙНА

Қиш фаслида мўйнали кийим кийганини кўрган киши эзгу ишга қўл уради, шу иш орқасидан яхши ҳаёт кечиради. Тушида мўйнани тескари кийганини кўрган киши беҳисоб мол-дунёга эга бўлади. Мўйна кўриш, умуман яхшиликка йўйилмайди: кибр ғурурдан дарак ҳисобланади.

 

 

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x