Тушда лой кўрса нимани билдиради.

Тушда лой кўрса- Лой ва балчиқ тупроқ каби туш кўрган кишининг молидир. Пиширилган ёки иссиқ лой дард-ғамдир. Уйини лой билан суваганини кўрган киши узоқ вақт ғамдан қутула олмайди. Иморат қуришда ишлатилга лой бойлик ва тақводир.

Картинки по запроÑу грÑз

 

Тушда балчиқ

Балчиқ, ботқоқлик ёки лойга йиқилганини кўрган киши қутулиб чиқолмаса, вафот этади. Кийимлари лой бўлганини кўрган киши азоб чекади, касал бўлса, касаллиги узоқ вақтга чўзилади ёки бироз бойликка эга бўлади. Лой ейиш ғийбат қилишдир.

Тушга лой кирса

Лой қорганини кўрган киши яхши иш бошлайди. Бирор кишини лой ичида кўриш унга кулфат келишидан нишонадир.

лола

Тушда лола кўриш ошиқ бўлишга ишорадир. Эркак кишининг лола кўриши кўриши гўзал қизга, қизнинг лола кўриши эса ёқимтой йигитга ошиқ бўлишга ишорадир. Лола ўстирганини кўрган киши яқинглари, қариндош-уруғ орасида ҳурмат қозонади.

МАЖЛИС

Насиҳат қилишга иштиёқманд бўлмаган киши ваъз- насиҳатлар мажлисида бўлгани, халққа насиҳат қилганини кўрса, у кишининг қайғуда экани, оғир аҳволдан қутулиш учун Аллоҳга дуо ва илтижо қилиши маълум бўлади. Тушида нотаниш кишилар мажлисига таклиф этилгани у ерда ноз-неъматлар мўллигини кўрган киши Аллоҳ ризоси учун жиҳодда иштирок этади ва шаҳидлик мартабасига эришади.

МАЙМУН

Тушда кўрилган маймун золим, ҳар қандай ёмонликдан тап тортмайдиган эркакдир. Маймунга бир нарсалар берганини кўрган киши нонкўр бандага ёрдам беради. Маймун гўштини кўриш ғам-кулфатдир. Маймун кўриш неъмати қўлидан олинган фақир кишига ишора саналади.

МАЙХОНА

Тушда майхона кўриш заифлик, гам-қайғунинг кетишига ишорадир. Майхона зино қилган аёл ва ахлоқсиз хизматкор ҳам деб таъбир қилинади. Умуман олган да, майхона хафагарчилик ва қийинчиликка ишорадир. Майхонани кўрган киши касал бўлса, ажали иқишшшган бўлади. Тақводор киши тушида майхоиа кўрса, фитна хавфи бўлади. Тушда майхоначини кўриш фаровон ҳаёт, беморларнинг шифо топишига ишорадир. Майхоначи- ни кўриш, кўпинча, судхўрликка, чўчқа ва маймун каби ҳайвонлар ва ўйин воситалари савдосига ишора бўлади.

 

 

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x