Отаниёз Ниёзий (1844-1928)

DO`STLARGA ULASHING: Ниёзий (тахаллуси; исми Отаниёз Хўжаниёз ўғли, 1844 — Шовот тумани — 1928) — шоир, бастакор. Комилжон Отаниёзовнинг отаси. Хивадаги Арабхон мадрасасида ўқиган. Араб, форс тилларини ўрганган, аруз илмини пухта эгаллаган. Хивадаги Абдуллахон мадрасасида мударрислик қилган (1920). Мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 3063 байтли девон тузган. Уларда халқ ҳаётининг турли томонлари акс … Читать далее

Сатторхон Абдуғаффоров (1843-1901)

DO`STLARGA ULASHING: Сатторхон Абдуғаффоров (1843, Чимкент — 1901, Тошкент) — маърифатпарвар, тарихчи. Йирик уламо (мударрис) оиласида туғилган. Тошкентдаги Шукурхон мадрасасини тугатган (1862). Араб ва форс тилларини яхши билган, рус тилини ўрганган. 1864 йилгача Чимкент шаҳар муфтийси, 1873—76 йилларда Чимкентдаги биринчи рус-тузем мактаби ўқитувчиси. 1876 йил апрелда Қўқон шаҳар қозиси этиб тайинланган. Сатторхон Абдуғаффоров қозилик лавозимидан … Читать далее

Муҳиддинхўжа қози (1841-1902)

DO`STLARGA ULASHING: Муҳиддинхўжа қози (1841, Тошкент — 1902 йил март) — ўзбек маърифатпарвари. Сўнгги Тошкент қозикалони — Ҳакимхўжа ўғли. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Исахонхўжа мадрасасида мударрислик қилган. Тошкент рус аскарлари томонидан қамал қилиниб аҳоли қирилиб кетиш арафасида турган 1865 йил июнида Муҳиддинхўжа қози Абулқосим эшон, Солиҳбек охунд ва ўз отасининг топшириғига … Читать далее

Юсуф Сарёмий (1840-1912)

DO`STLARGA ULASHING: Юсуф Сарёмий (тахаллуси; асл номи Юсуф мулла Абдушукур ўғли) [1840, Чимкент вилояти Сарём (Сайрам) қишлоғи — 1912] — шоир. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Самарқанд, Тошкент, Қўқон адабий ҳаракатчилигида фаол қатнашган. «Беклар беги» мадрасасида ўқиган ва унга атаб шеърлар ёзган («Дар таърифи манзари мадрасаи Бек аз Юсуф»). Юсуф Сарёмий хаттотлик — котиблик билан … Читать далее

Муҳйи (1835-1911)

DO`STLARGA ULASHING: Муҳйи (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Ризо Охунд ўғли) (1835, Қандаҳор, Афғонистон — 1911, Андижон) — шоир. Туркий ва форсий тилларда ижод қилган. Ҳирот ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Муҳйи 19-асрнинг 60-йиллари ўрталарида Андижон шаҳрида яшаган. Андижон ҳокими — Худоёрхоннинг катта ўғли Насриддинбек (1865 — 75) Муҳйига «Тож уш-шуаро» («Шоирлар тожи», 1869) фахрий унвонини … Читать далее

Умидий (1835-1905)

DO`STLARGA ULASHING: Умидий (Ҳавоий, Марғилоний — тахаллуслари; асл исм-шарифи Муҳаммадумар қори Неъматулла охун ўғли) (1835 — Марғилон шаҳри — 1905) — шоир, тарихчи. Ҳаёти Фарғона ва Марғилонда, Шарқий Туркистон (Қашқар)да кечган, Фурқат, Муқимий ва бошқа шоирлар билан яқин ижодий ҳамкорликда бўлган. Ижодий фаолияти 19-асрнинг 2-ярмида Фарғонадан бошланган; адабий мероси кичик ҳажмдаги лирик ва сатирик шеърлар … Читать далее

Рожий Марғиноний (1834-1918)

DO`STLARGA ULASHING: Рожий Марғилоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Хўжажон Хўжа Низомиддин Хўжа ўғли, 1834 — Марғилон — 1918) — шоир. Қўқон ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Хушхат ва саводхон бўлганлиги учун мирзалик қилган. Шоирнинг адабий мероси 10 минг мисрага яқин: улар ғазал, мухаммас, маснавий, муаммо, рубоий, туюқ, қитъа, фард, таърих каби адабий жанрларда битилган. Рожий лирик … Читать далее

Мунтазир (1831-1889)

DO`STLARGA ULASHING: Мунтазир (тахаллуси; исми Юсуфқори) (1831, Қўқон — 1889, Андижон) — шоир. Қўқондаги «Мадрасаи олий»ни тугатгач, мударрислик қилган. У Низомий, Ҳофиз, Навоий, Бедил асарларини чуқур ўрганган. Муқимий, Фурқат, Завқий, Писандий, Муҳаййир, Рожий Марғинонийлар билан яқиндан танишган, адабий ҳамкорлик қилган. Худоёрхон ўғли Насриддинбекни Андижонга ҳоким этиб тайинлаганда, Мунтазирни унга маслаҳатчи қилиб юборади (1860). Шу сабабли … Читать далее

Мирий (1830-1899)

DO`STLARGA ULASHING: Мирий (тахаллуси; асл исм-шарифи Очилдимурод Неъматилла ўғли) (1830 — Каттақўрғон—1899) — шоир ва хаттот. Каттақўрғондаги Нақибхўжа ва Бухоро мадрасаларида ўқиган. Каллиқўрғон мавзеида қозилик қилган (1888). Мирийнинг мукаммал девони, иккита баёзи, қатор эпик асарлари сақланган. Мирий ижодининг асосий қисмини унинг достонлари эгаллайди. «Раъно ва Зебо» (1884) достонини форсийда ёзган. Мирий тарихий воқеалар асосида романтик … Читать далее

Доъий (1824-1909)

DO`STLARGA ULASHING: Доъий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хожа Муҳаммад Юсуф Охунд) (1824 — Хива — 1909) — ўзбек шоири. Хива ва Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Хивадаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида мударрис, шаҳар жоме масжидида воиз (ваъз айтувчи) бўлиб хизмат қилган. Чин севги ва садоқат, мурувват ва адолат, ҳақгўйлик ва замона носозлигидан шикоят Доъий шеърларининг асосий мавзуини ташкил … Читать далее