Умидий (1835-1905)

DO`STLARGA ULASHING:

Умидий (Ҳавоий, Марғилоний — тахаллуслари; асл исм-шарифи Муҳаммадумар қори Неъматулла охун ўғли) (1835 — Марғилон шаҳри — 1905) — шоир, тарихчи.

Ҳаёти Фарғона ва Марғилонда, Шарқий Туркистон (Қашқар)да кечган, Фурқат, Муқимий ва бошқа шоирлар билан яқин ижодий ҳамкорликда бўлган. Ижодий фаолияти 19-асрнинг 2-ярмида Фарғонадан бошланган; адабий мероси кичик ҳажмдаги лирик ва сатирик шеърлар ҳамда эпик достонлардан иборат.

Унинг «Маснавийи Умидий», «Девони Умидий» (1981), «Качкули Қаландарий» (1891—92; назмий ва насрий йўл билан ёзилган ҳикоялар, афсона ва ривоятлар тўплами) асарлари, «Бадавлатнома ёки Тарихи Хўқанд» (1880), «Мактубчаи хон» (1884), «Жангнома» (1888), «Ҳайрат ул-олам» ва бошқа тарихий, фалсафий-дидактик достонлари етиб келган. Умидий лирикасида ватанпарварлик, вафо ва садоқат, соф муҳаббат каби инсоний фазилатлар тараннум этилса, достонларида Фарғона водийси ва Шарқий Туркистондаги турли жангу жадалларда хароб бўлган юрт, халқ аҳволи ҳаққоний тасвирланади. Macалан, 2700 мисрадан иборат «Бадавлатнома ёки Тарихи Хўқанд» достонида Умархон вафоти (1822) дан 1875 йилгача бўлган Қўқон тарихи ва Ёқуббек (Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат)нинг ҳарбий юришлари ҳикоя қилинади.

Умидийнинг астрономия ва тиббиёт илмлари билан шуғулланганини кўрсатувчи маснавийлари ҳам бор. Асарларининг кўлёзмалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти, Россия Фанлар Академияси Санкт-Петербург бўлими фондларида сақланади.

Омон Жалилов

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x