Ислом шоир (1874-1953)

DO`STLARGA ULASHING: Ислом шоир Назар ўғли (1874 нарпай тумани — 1953.17.7) — ўзбек бахшиси. Ўзбекистон халқ шоири (1940). Нарпай достончилик мактаби вакили. Эрназар шоирнинг шогирди. Бобоси Ражаб шоирдан дўмбира чертишни, терма ва достон куйлашни ўрганган. 22 ёшида достончи сифатида танилган, 30 га яқин халқ достонларини, кўпгина халқ қўшиқ ва эртакларини ёд билган. Ўзбекистон шаҳар ва … Читать далее

Рожий Хўқандий (1871-1924)

DO`STLARGA ULASHING: Рожий, Сулаймонқул уста Суярқул ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган. Рожий ишқий ғазаллар, сатирик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон уруши воқеалари акс этган, инсоннинг жамиятда тутган ўрни ва қадр-қимматига баҳо берилган. 880 мисра шеър, 400 дан ортиқ мақол ва ҳикматли сўзларни ўз ичига олган … Читать далее

Саид Аҳмад Васлий (1870-1925)

DO`STLARGA ULASHING: Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 — Самарқанд — 1925.29.10) — ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган. Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). Улуғбек мадрасасида янгича усул мактаблари учун муаллимлар тайёрлаш курсида дарс берган, адабий тўгарак … Читать далее

Нозимахоним (1870-1924)

DO`STLARGA ULASHING: Нозимахоним (1870 – Тошкент — 1924) — шоира. Ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи журналист-публицист. Татар, араб ва форс тилларини ўрганган. Оренбург ва Қозонда чиқиб турган матбуотни мунтазам кузатиб борган. Европа адабиёти ва маданияти билан таниш, эркпарварлик ғояларидан баҳраманд бўлган. Ўзбек ва форс мумтоз адабиётини, айниқса, Саъдий, Ҳофиз асарларини ўқиган. Шеър ва мақолалари 1900 … Читать далее

Анбар Отин (1870-1906)

DO`STLARGA ULASHING: Анбар Отин Фармонқул қизи (1870 — Қўқон — 1906) — ўзбек шоираси. Отаси Увайсийнинг жияни. Онаси Ашурбиби оддий косиб қизи. Анбар Отин Дилшод отин мактабида таҳсил олган. Анбар Отин шеърлар ижод қилиш билан бирга маҳалласидаги ёш қизларга таълим ва тарбия бергани туфайли Отин номига эга бўлади. Анбар Отин ўзбек ва тожик тилларида ижод … Читать далее

Аҳмад Табибий (1869-1911)

DO`STLARGA ULASHING: Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исм-шарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган. Ўзбек ва форс-тожик тилларида, мумтоз адабиётнинг анъанавий жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 5 девон — «Туҳфат ус-султон», «Мунис … Читать далее

Саидрасул Саидазизов (1866-1933)

DO`STLARGA ULASHING: Саидрасул Саидазизов (1866, Тошкент — 1933.3.2) — маърифатпарвар, шоир, таржимон. Тошкентда Маҳмуд дастурхончи мадрасасида таҳсил кўрган, рус-тузем мактабини тугатган (1900). Ўзи ўқиган мадрасада мударрислик қилган, рус-тузем мактаби, ўқитувчилар семинариясида «шарқия муаллими» бўлиб ишлаган (1900 йилдан). Москва ва Петербургга саёҳат қилган (1910). Таассуротлари «Туркистон вилоятининг газети»да босилган (1910-11). В. В. Бартольд, А. Н. Самойлович, … Читать далее

Роғиб (1865-1935)

DO`STLARGA ULASHING: Роғиб (тахаллуси; асли исм-шарифи Муҳаммад Раҳим Шокир ўғли) (1865 — Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи — 1935) — шоир. Навоий, Ҳофиз, Мунис, Огаҳий, Комил каби шоирлар ижодини ўрганган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Шеъриятдаги истеъдодини кўрган Феруз уни саройга таклиф қилган. У ерда Баёний, Аваз, Чокар ва бошқа шоирлар билан танишган, ижодий мулоқотда бўлган. … Читать далее

Мутриб Хонахаробий (1865-1925)

DO`STLARGA ULASHING: Мутриб Хонахаробий (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Ҳасан Ҳожи Табиб ўғли), (1865-Хива-1925) — шоир. Хивадаги Муҳаммад Аминхон мадрасасияа таҳсил олган. Мақомчи-бастакор сифатида ҳам машҳур бўлган (Мутриб—созанда, тахаллуси шундан). Мутриб Хонахаробийнинг серқирра иқтидорини юқори баҳолаган Феруз уни саройга жалб этиб, девонбегилик вазифасига тайинлаган. Бу йилларда Мутриб Хонахаробий ёзган ғазал ва мухаммаслар кўплаб баёз-мажмуалардан ўрин олган, … Читать далее