Отаулла Хўжаев (1880-1937)

DO`STLARGA ULASHING: Хўжаев Отаулла, Хўжаев Отахўжа Пўлатхўжаевич (1880, Бухоро — 1937.25.10, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси, давлат ва жамоат арбоби. Бухорода Мадраса таҳсилини олган. Сўнгра Туркияга бориб, акаси Усмон Хўжа, Фитрат ва бошқа билан Истанбулда таҳсил олган (1909—13). «Тарбияи атфол» махфий ташкилоти ва Ёш бухороликлар партияси фаолиятида қатнашган. 1913—14 йилларда Бухоро амирлигида жадид … Читать далее

Сайёҳ (1879-1918)

DO`STLARGA ULASHING: Сайёҳ, Абдураҳмон Сайёҳ ибн Ҳожи Муҳаммад Содиқов (1879, Тошкент — 1918, Қўқон) — маърифатпарвар, ношир. Арабистон, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Япония мамлакатларига саёҳат қилгани учун ўзига «Сайёҳ» тахаллусини олган. Ўн ёшида ота-онаси, ака-синглиси билан Маккага кетади, ўша ерда оила аъзоларининг барчасидан айрилади. Кейинчалик Ҳиндистоннинг Ражпур шаҳрига келиб, 5—6 йил мадрасада таҳсил олади. 1906 йилда … Читать далее

Иброҳим Даврон (1874-1922)

DO`STLARGA ULASHING: Иброҳим Даврон (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирзааъзам Иброҳим ўғли) (1874-Қўқон — 1922.5.4) — ўзбек шоири, маърифатпарвар, драматург, публицист. Иброҳим Даврон, асосан, шеър ва пьесалар, мақолалар ёзган. «Ашъори нисвон», «Туркча фиғонлар» (1912), «Олтин сўзлар» (1912), «Таълим жуғрофияси» (1913), «Маданий жумбоқлар» (1914) шеър ва топишмоқ тўпламлари; «Оғир ҳоллар», «Ватан ишқи», «Тенгсиз уйланиш» (1916) ва бошқа пьесаларида … Читать далее

Ислом шоир (1874-1953)

DO`STLARGA ULASHING: Ислом шоир Назар ўғли (1874 нарпай тумани — 1953.17.7) — ўзбек бахшиси. Ўзбекистон халқ шоири (1940). Нарпай достончилик мактаби вакили. Эрназар шоирнинг шогирди. Бобоси Ражаб шоирдан дўмбира чертишни, терма ва достон куйлашни ўрганган. 22 ёшида достончи сифатида танилган, 30 га яқин халқ достонларини, кўпгина халқ қўшиқ ва эртакларини ёд билган. Ўзбекистон шаҳар ва … Читать далее

Рожий Хўқандий (1871-1924)

DO`STLARGA ULASHING: Рожий, Сулаймонқул уста Суярқул ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган. Рожий ишқий ғазаллар, сатирик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон уруши воқеалари акс этган, инсоннинг жамиятда тутган ўрни ва қадр-қимматига баҳо берилган. 880 мисра шеър, 400 дан ортиқ мақол ва ҳикматли сўзларни ўз ичига олган … Читать далее

Саид Аҳмад Васлий (1870-1925)

DO`STLARGA ULASHING: Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 — Самарқанд — 1925.29.10) — ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган. Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). Улуғбек мадрасасида янгича усул мактаблари учун муаллимлар тайёрлаш курсида дарс берган, адабий тўгарак … Читать далее

Нозимахоним (1870-1924)

DO`STLARGA ULASHING: Нозимахоним (1870 – Тошкент — 1924) — шоира. Ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи журналист-публицист. Татар, араб ва форс тилларини ўрганган. Оренбург ва Қозонда чиқиб турган матбуотни мунтазам кузатиб борган. Европа адабиёти ва маданияти билан таниш, эркпарварлик ғояларидан баҳраманд бўлган. Ўзбек ва форс мумтоз адабиётини, айниқса, Саъдий, Ҳофиз асарларини ўқиган. Шеър ва мақолалари 1900 … Читать далее

Анбар Отин (1870-1906)

DO`STLARGA ULASHING: Анбар Отин Фармонқул қизи (1870 — Қўқон — 1906) — ўзбек шоираси. Отаси Увайсийнинг жияни. Онаси Ашурбиби оддий косиб қизи. Анбар Отин Дилшод отин мактабида таҳсил олган. Анбар Отин шеърлар ижод қилиш билан бирга маҳалласидаги ёш қизларга таълим ва тарбия бергани туфайли Отин номига эга бўлади. Анбар Отин ўзбек ва тожик тилларида ижод … Читать далее

Аҳмад Табибий (1869-1911)

DO`STLARGA ULASHING: Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исм-шарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган. Ўзбек ва форс-тожик тилларида, мумтоз адабиётнинг анъанавий жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 5 девон — «Туҳфат ус-султон», «Мунис … Читать далее

Саидрасул Саидазизов (1866-1933)

DO`STLARGA ULASHING: Саидрасул Саидазизов (1866, Тошкент — 1933.3.2) — маърифатпарвар, шоир, таржимон. Тошкентда Маҳмуд дастурхончи мадрасасида таҳсил кўрган, рус-тузем мактабини тугатган (1900). Ўзи ўқиган мадрасада мударрислик қилган, рус-тузем мактаби, ўқитувчилар семинариясида «шарқия муаллими» бўлиб ишлаган (1900 йилдан). Москва ва Петербургга саёҳат қилган (1910). Таассуротлари «Туркистон вилоятининг газети»да босилган (1910-11). В. В. Бартольд, А. Н. Самойлович, … Читать далее