Убайдулла Каримов (1920-1997)

DO`STLARGA ULASHING: Каримов Убайдулла Исроилович (1920.1.4 — Тошкент — 1997.11.10) — шарқшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), филология фанлари доктори (1972). Ўрта Осиё индустриал институтининг кимё-технология факултети (1941) ва Ўрта Осиё университетининг шарқ факултетини (1949) тугатган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—42). Ўрта Осиё университети шарқ факултетида форс тилидан дарс … Читать далее

Малик Набиев (1913-1992)

DO`STLARGA ULASHING: Набиев Малик Набиевич (1913.18.1 — Тошкент — 1992.10.1) — кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1963), техника фанлари доктори (1955), профессор (1956). Иваново кимё-технология институтини тугатган (1935). Донбассдаги Горловка ўғит заводида ишлаган (1940). Чирчиқ электр кимё комбинатида бош муҳандис (1940—43), Чирчиқ шаҳар партия қўмитаси котиби … Читать далее

Субутой Долимов (1907-1991)

DO`STLARGA ULASHING: Субутой Долимов (1907.23.1 — Тошкент — 1991.24.5) — адабиётшунос-педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). Тошкент педагогика институтини тугатган (1939). Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида илмий ходим, шўьба мудири (1943—57). ТошДУ да ўқитувчи (1957—62), доцент (1963 йилдан) бўлиб ишлаган. Олий ва ўрта мактаблар учун дарслик («Ватан адабиёти», 1965) ва услубий қўлланмалар («Ўзбек адабиёти … Читать далее

Абдулҳамид Мажидий (1902-1938)

DO`STLARGA ULASHING: Абдулҳамид Мажидий (тахаллуси Абутанбал, А. Б., Чақмоқ 1902 — Каттақўрғон — 1938) — ўзбек шоири, драматург, адабиётшунос, журналист, педагог. Дастлаб эски мактабда, сўнгра Каттақўрғонда очилган рус-тузем мактабида таълим олди. «Зарафшон» (1925 — 26), «Озод Бухоро» (1927—28) газеталарида муҳаррирлик қилди. Хоразм вилоят театрида директор, адабий эмакдош (1929—33), Тошкентда «Муштум» журналида (1934—37) ишлади. 1920 йилдан … Читать далее

Шокиржон Раҳимий (1898-1938)

DO`STLARGA ULASHING: Шокиржон Раҳимий (1898, Тошкент — 1938.4.10) — маърифатпарвар. Отаси қўлида хатсаводини чиқаргач, мадрасада, усули жадид мактаби ва кечки рус-тузем мактабида ўқиган (1903—09). «Раҳимия» мактабида ўқитувчилик қилган (1909—19). Шокиржон Раҳимий «Турон» театр тўдаси фаолиятида қатнашиш билан бирга Халқ университети (1918), «Иштирокиюн» газетаси (1919) ва «Нашри маориф» жамиятининг ташкил этилиши (1923)да ташаббускор бўлган. 1912 йилдан … Читать далее

Мирмуҳсин Шермуҳамедов (1895-1929)

DO`STLARGA ULASHING: Мирмуҳсин (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳамедов Мирмуҳсин) (1895 — Тошкент — 1929.4.8) — журналист, ёзувчи. Ўзбек матбуотининг асосчиларидан бири. 1916—17 йилларда Уфадаги «Олия» мадрасасида ўқиган. 1917 йили Тошкентга қайтган. 1917 йили Февраль инқилоби муносабати билан «Турон» газетасига ёзган «Тарихий икки воқеа» мақоласи катта жанжалга сабаб булган. Себзор қозикалони ҳукми билан Мирмуҳсинга ўлим жазоси берилади. … Читать далее

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894-1941)

DO`STLARGA ULASHING: Муҳаммадамин Фахриддинов (1894 Тошкент — 1941) — ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентдаги мадрасалардан бири ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913—17 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октябрь тўнтариши (1917)дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган. Муҳаммадамин Фахриддинов янги усул мактаблари учун ўзбек тили дарслиги («Туркча қоида»), алифбе китоби («Раҳбари аввал»), географиядан қўлланма («Жуғрофияи риёзий»)лар … Читать далее

Мухторжон Саиджонов (1893-1937)

DO`STLARGA ULASHING: Саиджонов Мухторжон Йўлдошевич (1893, Бухоро — 1937.25.10, Тошкент) — Бухорода жадидчилик харакатининг намояндаси, сиёсат ва жамоат арбоби. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Ёш бухороликлар партияси МК аъзоси (1917 йилдан). Колесов воқеасидан сўнг, Ёш бухороликлардан ажралиб чиққан. БХСР ички ишлар нозири (1920 йил сентябрь — 1921 йил, май; 1922 йил, март; 1923 йил, август), давлат … Читать далее

Водилий (1893-1965)

DO`STLARGA ULASHING: Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» достонларининг қиёсий, насрий баёнлари ҳамда Муҳаммад Ҳодийнинг «Алвоҳи интибоҳ» асарларининг … Читать далее