Нодира номидаги Наманган вилоят ахборот-кутубхона маркази

1918-йилда Наманган шаҳридаги пахта заводи клуби қошида 540 нусхадан иборат китоб фонди билан кутубхона ўз фаолиятини бошлаган ва шаҳардаги ҳамма учун фойдаланиладиган биринчи кутубхона эди.

1927-йилда у шаҳар марказий кутубхонаси сифатида фаолият кўрсата бошлади. 1929-йил китоб фонди кўпайганлиги сабабли кутубхона алоҳида бинога кўчиб ўтди. 1936-йилда кутубхонанинг китоб фонди ва вақтли матбуот нашрлари 18398 тага, китобхонлари 8695 нафарга ўсди. 1941-йилда Наманган вилояти ташкил топгач, шаҳар марказий кутубхонасига вилоят кутубхонаси мақоми берилди.

Наманган вилояти Андижон вилояти билан қўшилганлиги сабабли 1960–68-йилларда кутубхона Наманган шаҳар кутубхонаси деб юритилган. 1968-йил Наманган вилояти қайта ташкил этилгач, у яна вилоят кутубхонасига айлантирилган. Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашининг 1980-йил 19-июндаги қарорига кўра, кутубхонага ўзбек шоираси Моҳларойим Нодира номи берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 20-июндаги 381-сонли Қарори ва Наманган вилояти ҳокимининг 2006-йил

24-июндаги 154-қарори билан вилоят илмий-универсал кутубхонаси негизида Нодира номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ташкил этилди. АКМнинг фаолияти инсонпарварлик, умумийлик, шахс эркинлиги тамойиллари асосида олиб борилади. АКМ вилоятда РАКМнинг ҳудудий бўлими бўлиб, вилоятдаги барча типдаги кутубхоналар учун услубий марказ сифатида фаолият юритади.

Кутубхонада 11 та бўлим мавжуд. 2001-йили кутубхона қошида “Ҳуқуқий ахборот маркази” ташкил этилди. Марказнинг мақсади – аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган талабини қондириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш эди. Марказ томонидан “Конституцияни ўрганувчилар учун”, “Ҳуқуқингизни биласизми?” номли ўқув-услубий қўлланмалар чиқарилди.

2005-йил 1-октабрга қадар бўлган ҳолатга кўра, кутубхонанинг китоб фонди – 587,3 минг босма бирлик, китобхонлар сони – 11641 кишини ташкил этди.

Кутубхонада турли соҳаларга оид 487 мингдан ортиқ адабиётлар, газеталар ва журналлар, шунингдек, аудиовизуал материаллар, 1254 та ноёб китоблар ва қўлёзмалар мавжуд.

Кутубхона 2006-йили Наманган вилоят ахборот-кутубхона марказига айлантирилган.

 

Зуҳра Бердиева

 

Кутубхонашунослик” (Касб-ҳунар коллежлари учун. Тошкент, “Илм зиё”, 2014) дарслигидан.

https://saviya.uz/hayot/nigoh/nodira-nomidagi-namangan-viloyat-axborot-kutubxona-markazi/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x