Европа олимлари оддийгина ичимлик суви ортиқча вазндан қутилмоқчи бўлганларга беминнат ёрдамчи эканлигини яна бир бор исботладилар. Унга кўра диетологлар америкалик кўнгиллиларнинг овқатланиш одатларини ўрганиб чиқдилар. Ҳар бир иштирокчидан икки кун давомида истеъмол қилган нарсаларини санаб бериш сўралган.
Маълум бўлишича, сўровда иштирок этганлар кунига ўртача 2,1 минг калорияли турли егуликлар истеъмол қилганлар. Уларнинг ҳар бири кунига ўртача 4 стакан сув ичган, бу умумий қабул қилинган ичимликларнинг 30 фоизини ташкил этади.
Қайта ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, бир кунда одатдагидан бир-уч стакан кўпроқ сув ича бошлаган одамларнинг кунлик овқат калорияси камая бошлаган ва бу уларнинг вазн ташлашига сабаб бўлган.
Камола АҲМЕДОВА тайёрлади.