Гемодиализ — самарали муолажа

Тиббиётимиз тобора равнақ топаётган бугунги кунларда дунёда тан олинган илғор усуллар асосида иш олиб борилиб, оғир хасталикка чалинган беморларни даволашда хайрли натижаларга эришилмоқда. Маълумки, нефрит, поликистоз, метаболик нефропатия сингари хасталиклар билан оғригандан сўнг буйрак фаолияти кескин ёмонлашади. Беморга шифокорнинг доимий ёрдами зарур бўлади. Гемодиализ муолажаси (яъни қонни диализ усулида тозалаш) эндиликда худди шундай беморларга қўлланилади. Буйраклар яхши ишламаслиги туфайли организмда йиғилиб қолган заҳарли моддалар шу муолажа орқали сунъий усулда чиқариб ташланади.

– Юзлаб аҳволи оғир (кўпчилигига донор буйраги кўчириб ўтказилган) беморларнинг умрини узайтириш мақсадида экстракорпорал детоксикация (сурункали гемодиализ) дастури асосида иш кўрамиз, дейди 1-республика клиник шифохонаси “Гемодиализ” бўлими раҳбари олий тоифали шифокор Евгения Холодова. – Бунда ҳар бир бемор ҳафтада уч марта 4-5 соатдан, ойига 10-11 марта, бир йилда 124-126 марта муолажа қабул қилади. Умуман бундай даволашлар 5-10 йил ва ундан ортиқроқ вақт давом этади. Бемор муолажани шифокор назоратида ўз вақтида олиб турса, ўзини яхши ҳис қилади, оғриқлар барҳам топади.

Янгидан таъмирланган бинода иш бошлаган “Гемодиализ” бўлимига “FRESENIUS” фирмаси томонидан замонавий гемодиализ асбоблари олиб келиб ўрнатилди. Бу асбоб-ускуналарнинг бехато ишлаши учун билимдон ва юқори малакали кадрлар саралаб олинган. Асосий мақсад оғир хасталикдан азоб чекаётган беморлар аҳволини енгиллаштириш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.

Мавлуда МУҲАММАДИЕВА.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x