Donasi bir penni

Жеймс ЖОЙС

(1882–1941)

ДОНАСИ БИР ПЕННИ

POMES PENYEACH

Адабиёт миллатнинг руҳини, орзу-ниятларини, анъаналарини ифода этар экан, табиийки, унинг бошқа халқ тилига таржима этилиши ана шу миллий қадриятларнинг танитилишига ҳам хизмат қилади. Дейлик, Рохелио Синан шеърларида панамаликлар қиёфаси бўртиб кўринса, Уильям Фолкнер ҳикоялари бизни ХХ аср Америка ҳаёти билан таъсирчан йўсинда таништиради. Таржима асарларнинг миллий адабиёт ривожига туртки бўлиши, жаҳон шоирлари ижодидан ўрганиш-илҳомланиш ҳам борки, бу жиҳатлар таржима жараёнининг ҳар бир халқ маданияти тараққиётида муҳим ўрин тутишини кўрсатади.
Шоён қувонч билан айтиш керакки, кейинги йилларда ўзбек тилига жаҳон адабиёти намуналарини аслиятдан ўгириш борасида эътиборли янгиланишлар юз кўрсатмоқда. “Жаҳон адабиёти” журналида ҳам инглиз, француз, немис, ҳинд ва бошқа хорижий тиллардан амалга оширилган таржималар ўқувчилар ҳукмига ҳавола этиб келиняпти. Тўғри, бундай таржималарнинг барчасини ҳам бенуқсон дейишдан йироқмиз, аммо аслиятдан ўгираётган таржимонларнинг тажрибаси билан боғлиқ омиллар борки, вақт ўтиб, бу борадаги жузъий саҳвларнинг ҳам тузалишига умид боғлаймиз.
Албатта, таржима – ижодий жараён. Таржимон билими, адабий ақидаларидан келиб чиқиб, сўз, ифода услубини танлайди. Шу тариқа таржимоннинг маҳорати, ижодий ўзига хослиги намоён бўлади. Буни, айниқса, аслият ва таржима асарни қиёсий ўрганганда яққол кўриш мумкин. Шу боис ирландиялик машҳур адиб Жеймс Жойс шеърларининг икки таржимаси ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда. (Аввал шеърнинг аслияти, ундан кейин ҲУМОЮН, сўнг Абдукамол АБДУЖАЛИЛОВ ва ОЙДИННИСО таржимаси берилган). Ўзига хос ушбу тажриба таржимашунослар учун ҳам қизиқарли манба бўлади, деган умиддамиз.

Таҳририятдан

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:

https://jahonadabiyoti.uz/2017/02/26/donasi-bir-penni/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x