Буйрак ва жигарга ёрдамчи

Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади. Бундан саккиз минг йиллар муқаддам ҳам инсониятга мўъжизавий куч ато этиб келган гилос меваларида кўп миқдордаги фойдали моддалар, витамин ва минераллар мавжуд.

Гилос меваси ўзининг витаминларга бойлиги билан ажралиб туради. Вужудимизда кечувчи моддалар алмашинуви жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган минералларига, фойдали микроэлементларга бой ҳисобланади. Гилос мевасидан табобатда кўпгина касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида фойдаланилади.

Гилос буйрак ва жигар фаолиятини яхшилаб, қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Гипертония билан оғриган беморлар учун фаол бирикмаларга бой бўлган тўқ қизил гилоснинг энг фойдали миқдори кунига 250-300 граммни ташкил этади.

Артрит, ревматизм ва подаграда оғриқларни камайтириш учун янги узилган ширин гилос мевасининг 15 донаси ёки бир ошқошиқ қуюқ гилос шарбати ёхуд бу меванинг компоти қайнатмасини кунига уч маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади. Ушбу қайнатма қуйидагича тайёрланади: 1 литр сув қайнагандан сўнг унга унча тўла бўлмаган бир ҳовуч мева солинади ва паст оловда 7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра оловдан олиниб, оғзи бекитилган ҳолда 20 дақиқа дам берилади. Қайнатмадан бир кунда камида 0,5 литр истеъмол қилиш лозим.

Меваси ичак фаолияти сусайиши, қабзият ва бошқа ички хасталикларда даво сифатида қўлланилади. Шарбати ва қайнатмаси овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Унинг мевалари таркибида кам миқдорда органик кислоталар мавжудлиги сабабли уни истеъмол қилиш меъда шиллиқ қаватининг ялиғланиши (гастрит) билан оғриган беморларда кислота миқдорининг ортишини келтириб чиқармайди.

Шунингдек гилос меваларида темир ва витаминлар кўплиги боис камқонликда истеъмол қилиш тавсия этилади. Гилос қайнатмаси ёки компоти иситма туширувчи, шамоллашда қувват бағишловчи восита сифатида ичилади.

 

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

 

od-press.uz

https://saviya.uz/turfa-olam/buyrak-va-jigarga-yordamchi/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x