❓Сперматозоидлар сифатини қандай ошириш мумкин?
✍️ Шифокор Фаррух Ўрмонов:
🔷 Стрессли вазиятлар сперма сифатини пасайтиришга хизмат қилади. Дам олиш учун ҳам вақт ажратинг. Спиртли ичимликлар ва зарарли одатлардан воз кечинг.
💢 Ортиқча вазн ҳам сперма сонига салбий таъсир кўрсатади. Бунда ширин, қовурилган ва ёғли овқатлардан воз кечиш керак бўлади.
✍️ Сперма сифатини яхшилайдиган маҳсулотлар қуйидагилар:
✅ Саримсоқ. Кўп миқдорда селен, Б6 витамини ўз ичига олади.
✅ Банан. Маҳсулот таркибида Б1, C, A витаминлари, магний, оқсиллар мавжуд. Бу моддалар сперма синтезини оширишга қодир.
✅ Помидор. Бу сабзавот ҳам эркаклар саломатлиги учун фойдали.
✅ Қовоқ уруғлари, ёнғоқлар. Маҳсулот цинкга бой, у тестостерон даражасини сақлайди ва сперма ишлаб чиқаришни оширади.
✅ Анор. Бу мева жинсий майли пасайган эркаклар учун фойдали бўлади.