♂️ Чекиш эркаклар жинсий саломатлигига қандай таъсир қилади❗️
🔴 Тамаки маҳсулотларини чекиш эрекция, яъни эркаклар жинсий қувватини пасайтиради. 🛡 Эркаклик жинсий гормонлари ишлаб чиқарилишини камайтиради. 🛡 Сперматозоидлар, уруғ ҳужайралар ҳаракат тезлиги ва миқдорини камайтиради. 🛡 Тамаки таркибидаги никотин организмнинг антиоксидант ҳимоясини пасайтиради.
🟡 Статистика бўйича чекувчиларда чекмайдиганларга қараганда сперматозоидлар 15 фоизга камроқ бўлади.
🚭 Сперматозоидлар ташқи омиллар таъсирига ўта сезувчан. Шунинг учун чекиш ва алкоголдан воз кечиш орқали қўшимча даволанишсиз уруғ сифатини ва жинсий қувватни ошириш мумкин.