Хайз ва алоқа қилиш
САВОЛ:
Assalomu alaykum doktor bu savolni oʻrinli deb bilsez javob bering Ayollarni uzurli xolatida аloqa qilishdan qaytarilgan yaʼni gunoh boʻladi bunga tibbiyotda qanday qarshi koʻrsatmalar bor salomatlikka ziyoni oldindan raxmat
ЖАВОБ:
Хар қандай рухсат ва чеклов ортида албатта соғлиққа зара ётавериши шарт эмас. Лекин хар бирининг орқасида хикмати борлиги аниқ.
Тиббиётда хайз кунларида алоқа қилиш ва унинг фойда зарарларига тегишли эътибор қилинмаган. Чунки хозирги замонавий тиббий билимлар ғарбдан келади. Афсуски, ғарбда бундай савол ва мавзула на долзарб на ахамиятга молик
Аёлларда хайз кунларида алоқа қилиш аёл саломатлигига яхши эмас. Турли касалликларга олиб келиши мумкин. Инфекция тушиб қолса оғирроқ ўтиши мумкин. Чунки бу даврда аёллар таносил аъзоси химоясиз каби холатда бўлади. Бундай кунларда қовушиш рак хасталиги хавфини ошириши хам катта эхтимол
ТАВСИЯ:
Ортиқча батафсил маълумот беришимга хожат бор деб ўйламайман. Зарарлилигини билиш кифоя. Илмий асослар ва касалликлар номларини келтириш шарт эмас.
Бу гапларга эътибор қилмайдиганлар хар қанча тушунтирилган тақдирда хам беэътибор бўлаверишади.
Энг асосийси баъзи эркакларнинг шахвати аёлнинг хайз кунларини (билиб турганидан бўлса керак) кучлироқ бўлади. Шу кунларда сабр қилиб, қолган кунларда кейин эркакликни кўрсатиш керак
#хайз #алоқақилиш