ЖУРНАЛНИНГ 12 СОНИДА:

“Жаҳон адабиёти” журналининг 2018 йил декабрь сонида улуғ рус ёзувчиси Ф. М. Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” романинг давомини ўқийсиз. Достоевскийнинг энг йирик асарларидан бўлган бу романнинг илк боблари журналимизнинг аввалги сонларида чоп этилганди. Атоқли таржимонимиз Иброҳим Ғафуров ўзбек тилига ўгирган йирик асар журналхонлар ҳукмига ҳавола этилмоқда.

Неъмат Арслоннинг “Ёзувчи учун атир” ҳикоясида муаллиф адиб истеъдоди, илҳом ва ижодий шижоат манбаларини тадқиқ этишга бел боғлайди.

XIX асрда юздан зиёд ўзбек мақолаларини немис тилига ўгирган олмон тарихчиси Герман Вамберн тадқиқотлари юртимизда кўп ўрганилмаган Профессор Баҳодир Каримов “Герман Вамберн – ўзбек мақоллари таржимони” мақоласида олимнинг илмий изланишлари ҳақида маълумот беради.

Улуғ инглиз адиби Уильям Шекспир ҳаёти ва ижодида ҳали ўрганилмаган қирралар жуда кўп. Жўра Маҳмуднинг “Биз билган ва билмаган Шекспир” мақоласида Шекспир ҳақида теша тегмаган қизиқарли маълумотларни олишингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу сонда турли муаллифларнинг тилимизга ўгирилган бошқа ҳикоя, шеърлари ва туркум мақолалар билан ҳам танишасиз.

Декабрь сонида журналимизда йил давомида чоп этилган ҳар хил жанрдаги ижод намуналарининг қисқача мундарижаси ҳам ўрин олган.

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:

https://jahonadabiyoti.uz/2019/01/15/%d0%b6%d1%83%d1%80%d0%bd%d0%b0%d0%bb%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-12-%d1%81%d0%be%d0%bd%d0%b8%d0%b4%d0%b0/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x