“Жаҳон адабиёти” журналининг 2017 йил 5- (май) сонида ўқинг!

  • “Жаҳон адабиёти” 20 ёшда” рукнидаги “Журналхонлик давом этади…” сарлавҳали мақолада “Жаҳон адабиёти” журналининг йигирма йиллиги муносабати билан Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган ижодий учрашувлар ҳақида сўз юритилган.

 

  • “Навоий сабоқлари” рукнида ҳазрат Алишер Навоийнинг “Навбаҳор айёми бўлмиш…” деб бошланувчи ғазалининг шарҳини ҳамда рус (А.Кронгауз) ва инглиз (А.Обид) тилларига таржимасини ўқийсиз.

 

  • “Наср” рукнида И.КАЛАШНИКОВ қаламига мансуб “Қаттол аср” тарихий романи (рус тилидан М.Йўлдошев таржимаси) эълон қилинади.

 

  • Поляк шоири Ю.Тувим шеърларини (Рус тилидан У.Қўчқор таржимаси), мумтоз шоирамиз Макнуна – Моҳларойим Нодиранинг ғазалларини (форс тилидан О.Эркин таржимаси), Ўзбекистон халқ шоири Э.Сиддиқованинг “Она ҳақида достон”ини “Шеърият минтақалари” рукнида ўқийсиз.

 

  • “Кундаликлар” рукнида германиялик адиба А.Франкнинг “Чордоқ ҳикоялари” (инглиз тилидан М.Менглиева таржимаси) асари эълон қилинади.

 

  • “Драма” рукнида Э.Ростан қаламига мансуб “Сирано де Бержерак” комедиясини (рус тилидан И.Мирзо таржимаси) мутолаа қиласиз.

 

  • “Бадиий таржима бисотимиздан” рукнида таниқли шоир ва таржимон Тилак Жўра ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўз юритилган.

 

  • Москва давлат университети профессори В.Ивашеванинг “Жеймс Жойс” (рус тилидан О.Отахон таржимаси) ҳамда қозоқ адиби М.Мағавиннинг “Абиш икковимиз” (қозоқ тилидан Отаули таржимаси) асарларини “Эссе” рукнида ўқийсиз.

 

  • Атоқли театр назариётчиси Г.Товстоноговнинг “Саҳна кўзгуси” номли тадқиқоти (рус тилидан Ж.Маҳмуд таржимаси) ҳамда Д.Умарованинг “Ўзбекистон санъатида постмодернизмнинг ўзига хослиги” сарлавҳали мақоласини “Жаҳон маданияти ва санъати” рукнида ўқийсиз.

 

  • Май ойида таваллуд топган ижодкорлар ҳақидаги мухтасар маълумотлар билан “Тақвим” рукнида танишасиз.

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:

https://jahonadabiyoti.uz/2017/06/13/%d0%b6%d0%b0%d2%b3%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d0%b4%d0%b0%d0%b1%d0%b8%d1%91%d1%82%d0%b8-%d0%b6%d1%83%d1%80%d0%bd%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-2017-%d0%b9%d0%b8%d0%bb-5-%d0%bc/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x