Юракни эҳтиётланг

Нотўғри овқатланиш, айниқса холестеринга бой маҳсулотларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими ишига салбий таъсир этади.

Юқори калорияли таомлар (таркибида 550 мг ва ундан юқори холестеринга бой егуликлар) кўп истеъмол қилиниши юрак-қон томирлар ишини қийинлаштиради.

Гўшт маҳсулотлари (қўй, мол, от), ҳайвон ёғи билан бойитилган овқатлар, қуюқ, қовурилган, дудланган, ёғли таомлар, тухум сариғи, мол жигари ва буйраги шунингдек қайнатилган туёқ ва пайлар, ширинликлар ва тузламалар шундай егуликлар сирасига киради.

Оғир таомлар углевод ва холестерин моддасиниг кўпайишига, юрак-қон томир тизимида атеросклероз касаллигининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Афсуски, бу жараён узоқ йиллар давомида аста-секинлик билан ривожланади, оқибатда касаллик улғайиб, киши чорасиз қолади.

Хотира сусайиши, юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши, қон босимининг кўтарилиб туриши, уйқу бузилиши, асабийлашиш, тана вазнининг ошиши юрак иши қийинлашганидан далолат беради.

Биз овқатланиш тартибини тўғри йўлга қўйсак, кўпроқ мевалар, салатлар, сабзавот маҳсулотлари,товуқ, балиқ гўштлари, холестеринсиз ёғлар (яъни ўсимлик ёғлари)ни истеъмол қилиб меъёрга риоя этсак ҳамда жисмоний фаолликни оширсак, ўзимизни юрак дардларидан сақлаган бўламиз.

Гулойим КУМАКОВА, кардиолог.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x