Юрак хасталиклари давоси
👉Тухумни чала пишириб, сариғи еб юрилса, юракни қувватлантиради.
👉Юраги сиқилиб хафақон дардига учраган киши ўзига ёқадиган хушбўй нарсалар (атиргул, райҳон, атир кабилар)ни ўзи билан бирга олиб юриши керак.
👉Иссиқ мизожли одам кашнични майдалаб еб юрса, юракка қувват беради, уни хафаликдан қутқаради.
👉Ҳайвон (мол-қўй) юрагини ҳил-ҳил қилиб пишириб ёки ёғ билан қовуриб, сирка қўшиб ейилса, юракка қувват беради, хафақон иллатини қувади.
👉Ҳар куни наҳорга ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги еб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади.
👉Говчашм (сигиркўз) шираси, говзабон шираси, гулоб юракка қувват бағишлайди.
👉Овқатланишда крахмал, сут маҳсулотлари, қанд-шакардан тийилиш ҳам бу касалликда фойда беради.
👉Анбар (кашалот балиғидан олинадиган хушбўй модда) кексаларнинг юрагига қувват беради.
👉Бинафша ёғи, ширин олма шарбати, ширин анор шарбати юракни қувватлантиради.
👉Капалакгулнинг гулларидан чой дамлаб ичиш ҳам юрак хасталигига даво.
👉Саккиз гр. пиллани сувда қайнатиб оқ қанд билан қиёмга келтириб ейилса, юракни қувватли қилади.
👉Тол барги ва новдаларини ёйиб, устига ётилса, юрак ҳароратини даф қилади.
👉Сариқ чой (далачой) нинг қуруқ ўтини сувда қайнатиб тиндиргач, бир ош қошиқда кунига 2-4 марта овқатдан кейин ичиш ҳам фойда беради.
👉Қуритилган кашнич, беҳи истеъмол қилиш, оқ атиргул ҳидлаш билан юракни қувватлантириш мумкин.
👉Беш гр. кунгабоқар илдизининг сувини ичилса, совуқликдан заифлашган юракка шифодир.
👉Кунига бир коса янги соғилган сигир сутини иссиғида ичилса, юракка куч бағишлайди.
👉Нок, хандон писта, анжир юрак заифлиги ва хасталикларини даволашда яхши шифодир.
👉Дашт ялпизи, сув ялпизини янчиб сув билан ютилса, юракнинг беҳузур бўлишига шифодир.
👉Ҳар куни икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, сув билан ютилса, юрак беҳузурлигини даф қилади.
👉Олвали (майда олча) ва барча турдаги беҳи юрак беҳузурлигини даволашда энг яхши воситадир.
👉Лимонни шакар чой билан ичиш ҳам юрак беҳузурлигини кетказади.
Совуқ мизожли одамлар 8 грамм, иссиқ мизожли одамлар эса 2 граммдан седана еб юришса, юрак беҳузурлигидан фориғ бўлишади.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎