Юнус Ражабий (1897-1976)

DO`STLARGA ULASHING:

Юнус Ражабий [1897.5(17).1—Тошкент — 1976.23.4] — бастакор, хонанда ва созанда (най, дутор), ўзбек мусиқа меросини тўпловчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1953), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966).

Мадрасада, кейинчалик Туркистон халқ консерваториясида (1919—23), Тошкент Олий мусиқа мактабининг тайёрлов курси (1934) ҳамда Москвада ташкил этилган бастакорлар курси (1940—41)да таълим олган. Дутор чалишни Мирза Қосимдан, кейинчалик ўзбек мумтоз мусиқа меросини Ш. Шоумаров, Ҳожи Абдулазиз, Тўйчи ҳофиз, Домла Ҳалимлардан ўрганган.

Самарқанд педагогика билим юртида мусиқа ўқитувчиси (1923—25), Самарқанд театрининг мусиқа раҳбари (1925—27), Ўзбекистон радиокомитети қошидаги халқ чолғу асбоблари ансамбли (кейинчалик халқ чолғулари оркестри) ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1927—42, 1945—59), Янгийўл театри мусиқа раҳбари (1942—45), Ўзбекистон телерадиосининг «Мақом» ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1959—76) бўлиб ишлаган.

Ёшлигиданоқ ширали ва таъсирчан овозга эга бўлган истеъдодли хонанда ва моҳир созанда сифатида танилган. Унинг репертуаридан мақом парчалари, «Гиря», «Ушшоқ», «Кўча боги», «Эшвой», «Курд», «Қаландарий», «Гулёр—Шаҳноз», «Баёт», «Дугоҳи Ҳусайний», «Чоргоҳ», «Мискин», «Насруллойи» каби ашула ва куй туркумлари ўрин олган.

У бир қанча қадимий ўзбек халқ куй ва ашулаларини қайта ишлаб тиклаган: «Субҳидам», «Ёлғиз» «Сайқал», «Фиғон», «Ораз», «Беги Султон» ва бошқа Ижрочилик фаолиятини бастакорлик билан биргаликда олиб борган Юнус Ражабий ўзбек мусиқали драмасининг шаклланишига муҳим ҳисса қўшган. Дастлаб «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид, 1922—25, Ш. Шоумаров билан ҳамкорликда), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид, 1926), «Рустам» (У. Исмоилов, 1933), «Аваз» (А. Ҳидоятов, 1935), «Холисхон» (Ҳамза, 1940) каби спектаклларга халқ ашулалари асосида куйлар басталаган.

Кейинчалик Б. Надеждин билан ҳамкорлиқда «Қасос» (А. Умарий, Уйғун, 1941), Н. Миронов билан «Қўчқор Турдиев» (С. Абдулла, Чустий, 1942), Г. Мушель билан «Муқанна» (Ҳ. Олимжон, 1943), О. Ҳалимов билан «Нодира» (С. Косимов, Я. Маматхонов, 194243), Б. Зейдман билан «Ўғил уйлантириш» (Ҳ. Fyлом, 1964), Сайфи Жалил билан «Навоий Астрободда» (И. Махсумов, 1968) сингари мусиқали драмаларни яратган. У «Зайнаб ва Омон» операси (1958; Б. Зейдман, Д. Зокиров ва Т. Содикрвлар билан) нинг ёзилишида иштирок этган.

Юнус Ражабий, шунингдек, «Фабрика ялласи», «Бизнинг даврон», «Мирзачўлда туй», «Ўзбекистон», «Янграсин Гулёр», «Дугоналарга», «Кадаҳ», «Кошки», «Гул сочар», «Жудо», «Раъноланмасун», «Чапандоз», «Куйгай» каби қўшиқ ва ашулалар, «Ўйин Баёти», «Ўйин Дугоҳи», «Пахта» сингари рақс куйлари яратган.

Юнус Ражабийнинг, айниқса, ўзбек мусиқа меросини тўплашдаги хизматлари катта. У 1935 йилдан халқ, куй ва ашулаларини нотага ёза бошлаган. Натижада Е. Романовская ва Ил. Акбаров тузган «Ўзбек халқ қўшиқлари» (1939) тўпламидан Юнус Ражабий нотага олган 29 та халқ мусиқа намунаси ўрин олган. 1955—59 йилларда Юнус Ражабий 5 жилдли «Ўзбек халқ мусиқаси» (И. А. Акбаров таҳририда) тупламини нашр эттирди. Унга мингга яқин турли жанрдаги ўзбек (бир қанча тожик, уйғур) куй ва ашулалари, Бухоро Шашмақоми, Фарғона — Тошкент мақом йўллари, катта ашулалар, 20-аср бастакорлари (Ҳамза, К. Жабборов, Н. Ҳасанов, С. Калонов, Ф. Содиқов, Т. Жалилов, М. Мирзаев ва бошқа)нинг асарлари киритилган.

«Мақом» ансамбли билан ишлаши жараёнида Юнус Ражабий Шашмақомнинг 6 жилдли янги нашрини (1966—74, Ф. Кароматов тахририда) ҳамда граммпластинка ёзувлар мукаммал тўпламини (Тошкент граммёзувлар студиясида, 1970-йиллар) тайёрлади. Т. Содикрв, Д. Зокиров, Д. Соатқулов, Ф. Содикрв, Н. Ҳасанов, К. Жабборов, С. Калонов, К. Мўминов, О. Имомхўжаев, Б. Довидова, К. Исмоилова, О. Алимаҳсумов, Т. Алиматов ва бошқа санъаткорлар Юнус Ражабийнинг шогирдларидир.

Юнус Ражабий Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971), «Буюк хизматлари учун» ордени (2000) билан мукофотланган.

Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги «Мақом» ансамбли, Жиззах мусиқали драма ва комедия театри, Тошкент мусиқа педагогика билим юрти, Тошкентдаги кўчалардан бири, метро бекати Юнус Ражабий номи билан юритилади. Унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Юнус Ражабий» («Ўзкинохроника» студияси, 1967; «Ўзбектелефильм» студияси, 1990), «Умр дафтари» (Ўзбекистон телевидениеси, 2001) фильмлари суратга олинган.

Юнус Ражабий 1957—76 йиллар яшаб ижод этган уй (Тошкент, Юнус Ражабий кўчаси, 20)да 1997 йилда Ражабий уй-музейи очилган. 2001 йил Юнус Ражабий маданият маркази ташкил этилган.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x