8 | Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш | 125-1-модда, 1-қисм (фуқаро) | 10 | 2 230 000 cўм |
| | 125-1-модда, 1-қисм (мансабдор шахс) | 15 | 3 345 000 cўм |
9 | Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно | 126-модда, 1-қисм | 25 | 5 575 000 cўм |
10 | Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса | 126-модда, 2-қисм | 40 | 8 920 000 cўм |
11 | Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш | 127-модда, 1-қисм | 1 | 223 000 cўм |
12 | Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш | 127-модда, 2-қисм (фуқаро) | 1-3 | 223 000 cўмдан – 669 000 cўмгача |
| | 127-модда, 2-қисм (мансабдор шахс) | 3-5 | 669 000 cўмдан – 1 115 000 cўмгача |
13 | Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши | 128-модда, 1-қисм | 0.5 | 111 500 cўм |
14 | Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш | 128-модда, 2-қисм | 1 | 223 000 cўм |
15 | Худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш | 128-модда, 3-қисм | 3 | 669 000 cўм |
16 | Худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш | 128-модда, 4-қисм | 4 | 892 000 cўм |
17 | Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши | 128-1-модда, 1-қисм | 3 | 669 000 cўм |
18 | Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш | 128-1-модда, 2-қисм | 4 | 892 000 cўм |
19 | Транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш | 128-2-модда, 1-қисм | 1 | 223 000 cўм |
20 | Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш | 128-2-модда, 2-қисм | 2 | 446 000 cўм |