Вола – замонасининг таниқли шоирларидан биридир.
Эшонхўжаи аъмо (ожиз Эшонхўжа), халқ таъбири билан айтганда, Эшони Вола, тахминан 1786 – 1793 йилларда Бухоро амирлигига қарашли Янгиқўрғон вилоятида, Қози Мириноятуллохўжа оиласида дунёга келади. У туғма кўр бўлса-да, фавқулодда кучли ақл, хотира, қобилият ва ёқимли овоз эгаси бўлган.
Шоир амирликни ларзага солган қипчоқлар қўзғолонига (1821 – 1826) хайрихоҳлик билан қараган; халқ бошига тушган машаққатларни у билан бирга кечириб, жабрдийдалар ҳуқуқларини ҳимоя қилган ва прогрессив кайфиятлари учун амир томонидан исканжага олинган.
Вола 1289 ҳижрий, 1872 – 1873 мелодийда қашшоқлик ва муҳтожликда вафот этади.
Шоир ўзбек ва тожик тилида икки девон тузган бўлса-да, улар ҳозирча топилган эмас.
https://saviya.uz/hayot/tarjimai-hol/vola-xviii-xix-asrlar/