Оёқларимда варикоз (веналарнинг кенгайиши) хасталиги бор. Кам безовта қилсада, лекин хунук кўрингани учун уларни йўқотишга ҳаракат қилаяпман. Шифокор танишим менга шундай бир муолажани ўргатган: каланхоэ ўсимлигининг баргларини ювиб, қуритиб, қўлда майдалаб (пичоқ билан эмас), ярим литрли банканинг ярмини тўлдирасиз. Устига дорихона спирти қуйиб қоронғи жойга қўясиз. Бир ҳафтадан кейин докадан сузиб олиб, оёқларда вена томирлари кўкариб турган жойларга бироз ишқалаб суртасиз.
Яна бир усул. Қатиққа эрмон ўсимлигини (ярим литр қатиққа бир ҳовуч ўтни) аралаштириб, докага солиб, уни варикоз бор жойга қўясиз, устидан целлофан ва иссиқ сочиқ ўраб, 1 соат оёқларни узатиб ўтиринг. Муолажани 5 кун бажаринг, кейин 2 кун дам олиб, яна 5 кун давом эттиринг. Шунда варикоз сизни безовта қилмайди.
Севара (Тошкент вилояти, Қибрай тумани).