Уролесан®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРОЛЕСАН®

UROLESAN

 

Препаратнинг савдо номи: Уролесан® (Urolesan)

Дори шакли: орал томчилар. 

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 67,60 мг қарағай мойи, 16,90 г қалампир ялпиз мойи, 92,95 мг канакунжут мойи, 194,35 г (1:1) ёввойи сабзи мевасининг суюқ экстракти, 278,80 г (1:1) оддий қулмоқ қуббаларининг суюқ экстракти, 192,95 г (1:1) тоғрайҳон ўтининг суюқ экстракти;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати.

Таърифи: кўкимтир-жигаррангдан то жигарранггача бўлган, ўзига хос ялпиз ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: урологияда қўлланадиган воситалар. 

АТХ коди: G04BX.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Уролесан® препаратини ташкил қилувчилари сийдик чиқариш йўллари ва буйракларнинг яллиғланишларини камайтиради, буйраклар ва жигарни қон билан таъминланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда ҳимоя коллоидини ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт қопининг силлиқ мушакларининг тонусини меъёрлаштиради. 

Уролесан® мочевинани ва хлоридларни чиқарилишини оширади, қовуқдан ва буйраклардан майда конкрементларни ва қумни чиқарилишига ёрдам беради.

 

Қўлланилиши 

Сийдик-чиқариш йўллари ва буйракларнинг ўткир ва сурункали инфекциялари (циститлар ва пиелонефритлар); сийдик-тош касаллиги ва сийдик-кислотали диатез (конкрементларни, улар олиб ташланганидан кейин ҳосил бўлишини олдини олиш); сурункали холециститлар (шу жумладан калькулез), ўт йўлларининг дискинезияси, ўт-тош касаллиги.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади.

Катталар учун тавсия қилинадиган доза: 8-10 томчидан (қандга, қандли диабети бўлган пациентлар учун – нонга) суткада 3 марта. Қабул қилишнинг давомийлии 5-30 кун. Зарурати бўлганида такрорий курслар бўлиши мумкин. Буйрак ва жигар санчиқларида бир марталик доза 15-20 томчини ташкил қилади.

7-14 ёшли болалар учун тавсия қилинадиган доза: 5-6 томчидан (қандли диабети бўлган пациентлар учун – нонга) суткада 3 марта. 

Бир марталик доза, юбориш тез-тезлиги ва даволашнинг давомийлигини шифокор шахсий белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари 

Алоҳида ҳолларда препарат қўлланганида:

  • овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриғи);
  • аллергик реакциялар: қичишиш ҳисси, юзни қизариши, тери тошмаси, ангионевротик шиш (томоқни қирилиши ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шиши);
  • марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик;
  • юрак-томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • гастритлар, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Конкрементларнинг диаметри 3 мм дан ошган ҳолда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. 

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг тажрибаси йўқ.

Болалар. 

7 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг зарурати бўлганида Уролесан сиропи тавсия қилинади. 

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. 

Ўрганилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, бош айланиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: кўп илиқ суюқлик ичиш, тинчлик, фаоллаштирилган кўмир, атропин сульфати (0,0005-0,001 г).

 

Чиқарилиш шакли 

25 мл дан флакон-томизгичларда, 1 флакон-томизгич қутида; 25 мл дан биринчи очиш назоратили қопқоқча билан ёпилган флакон-томизгичда. 1 флакон-томизгич қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Флакон очилганидан кейин сақлаш шароитига риоя қилинганида препаратнинг яроқлилик муддати ўзгармайди.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x