Тушда қуёш кўриш бойлик ва обрўга ишорадир. Қуёшнининг сажда қилганини кўрган киши юқори мартабага эришади, давлатманд бўлиб роҳат-фароғатда ҳаёт кечиради. Тушдаги куёш подшоҳ, президент, қирол, султон, қўмондон, олим ва машҳур кишилар рамзи ҳисобланади.
Тушда қуёш кўриш кишиларнингаҳволи, эгаллаган мансабига қараб турлича таъбирланади. Сиёсат билан шуғуланувчи киши тушида қуёш кўрса, бошқарувда иштирок этади.
Тушда куеш
Шундай туш кўрган олим эса инсониятга манфаати тегадиган кашфиёт қилади. Тушида қуёш кўрган оддий киши бахтга, давлатга эришади. Уйланиш арафасида шундай туш кўрган киши учун бу қуда томоннинг асилзода, ҳурматли кишилар эканини билдиради. Қуёшни ушлагани, у билан бирлашиб кетганини кўрган киши сиёсат билан пгуғуланса, юқори мартабага эришади.
Тушда қуёш чиқса
Қуёш тутилганини кўриш таниқли зотнинг вафотига ишорадир. Бир йўла иккита қуёш чиққанини кўриш яхшилик аломати эмас.
ЭШАК
Тушида эшак кўрган киши бойлик ва эътиборга эришади. Урғочи эшак кўрган кишининг ҳурмати ортади. Эшак гўшти еганини кўрган киши жоҳил бандадан яхшилик кўради. Эшак сўйганини кўриш яхши эмас: ёмон ишлар- га аралашади. Эшакдан йиқилиш камбағаллик, ажалнинг яқинлиги аломатидир.
Эшак инсоннинг бахти, омадига ишорадир. Эшакдаги нуқсонлар ва фазилатлар қисматда акс этади. Узининг эшагига минганини кўрган кишига барча эшиклар очилади. Эшакнинг ўлиши, сотилиши, ўғирланиши қийинчиликка йўйилади. Эшаги билан гаплашганини кўрган киши моли- дан хайр кўради.
Эшагининг хачирга айланганини кўрган киши сафарга чиқади, сафардан мўмай даромад билан қайтади. Эшагидан тушган ва унда чарчоқ аломатларини кўрган киши ишларини йўлга қўйишга қийналади. Эшак олим, деб ҳам таъбир қилинади. Урғочи эшак яхши ҳаёт, ёрдамчи, серфарзанд аёлга ишорадир. Эшакдан йиқилганини кўрган киши камбағал бўлади. Эшакнинг ҳанграганини кўриш яхши эмас.
ЭШИК (ДАРВОЗА)
Тушида эшик кўриш касб, танлов, даромадга ишорадир. Тушида эшикнинг очилиши яхшилик, ёпили- ши қийинчиликдан дарак ҳисобланади. Тушда эшикни тақиллатиш дуо қилиш, деб ҳам таърифланади. Эшикнинг очилиши дуонинг ижобат бўлишидан даракдир.
Тушда уйи эшиксиз экани кўриш мард, тартибсизликка ишорадир. Эшик ясаш ёки эшикни қулфлаш оила қуриш ҳақидаги таклиф, унинг қабул қилиниши рамзидир. Тушда дарвоза кўриш мўл ризқдан дарак беради. Қалъа дарвозаси шаҳар
ҳокимидир. Уйида бир неча эшик борлигини кўрган киши тезда бойийди. Эшик билан боғлиқ тушлар эшикнинг ҳажми, ҳолати, кимга тегишли экани маълум-номаълум- лигига кўра таъбир қилинади. Дарвозанинг ҳалқаси ва дастаси хабарчи ва хабардир.