Тушда намоз ўқиса нимани билдириши ҳақида.

Тушда намоз ўқиса-Тушдаги ибодат (у гоҳ фарз бўлсин, хоҳ суннат) тўғри йўлга кириш, икки дунё саодатига эришишга ишорадир.

Похожее изображение

Аллоҳдан бошқасига ибодат қилганини кўриш ишларнинг тескари ке- тиши, Аллоҳниниг ғазабига учраш, моддий ва маънавий зарар кўришдан даракдир. Баъзи таъбирчилар ибодатни Аллоҳ ишқи, ҳидоят йўли, ризқнасиба, мол-мулкка эришиш, душманга қарши ғалаба қозониш, деб таъбир қиладилар.

Тушда ибодат

Тушда ибодат қилиш мақсадида эҳромга кирганини кўриш маънавий покланишга ишорадир. Ибодатхона қурдирганини кўрган киши кутилмаган жойдан ёрдам олади, бойиб кетади.

Тушда черковда ибодат

Тушида черковда ибодат қилаётганини кўрган киши эркак бўлса, зинокор аёл билан топишади. Масжидда ибодат қилганини кўрган киши эса эзгу ишлар қилади. Эркак киши шундай туш кўрса, номусли аёлга уйланади. Дўконда ибодат қилганини кўрган киши даромади ортиши учун елиб-югуради.

ИГНА

Тушида игна, ип, ғалтак каби нарсаларни кўриш кийим тикиш куч-қудрат деб таъбир қилинади. Ўзининг ип билан боғланганини кўрган кишининг имони, тақвоси мустаҳкамланади. Шундай туш кўрган киши бўйдоқ бўлса, уйланади; мусофир бўлса, юртига қайтади. Игна-ип кўрган киши муродига етади.

илон

Тушда илон кўриш душман, деб таъбир қилинади. Катта, узун илонни кўриш қўрқув, хавотирга ишорадир. Бирор киши тушида кўрган, аммо қўрқмаган аждарҳо у киши- нинг давлати, қудрати ҳисобланади. Илон бадавлат кишига ишорадир.

Тушида илонни уйига олиб кирганини кўрган киши душманларининг макрига учрайди. Илонни ушла- ганини кўрган кишига душман томонидан мол-давлат келади. Тушида илонни ўлдирганини кўрган киши душма- нидан устун келади.

Тушида илон чаққанини кўрган киши душманидан азият кўради. Тушда илонларнинг кўчаларда юрганини кўриш уруш чиқишига ишорадир. Қора илон энг кучли, айёр душман ҳисобланади. Илон сел ва бойликка ишорадир. Тушда бирор уйдан илон чиққани кўрилса, у уй йиқилади. Касал кишининг оғзидан илон чиқса, у вафот этади.Уй илони қўшни; чўл илони қароқчига ишорадир.

имом

Тушда масжид имоми бўлганини кўриш бирор нарсага кафиллик, деб таъбир қилинади. Тушда имомни кўриш йўлбошчилик, сўзи ўтадиган киши, деб таъбир қилинади. Ўзининг имом бўлгани, таҳоратли ҳолда қиблага қараб, жамоатга нуқсонсиз намоз ўқитганини кўрган киши дўстларга хиёнат қилади ва бидъат тўқийди.

Ўзининг эркакларга имомлик қилаётганини кўрган аёл вафот этади. Бирбр киши ўзи тик турган, жамоат ўтирган ҳолда имомлик қилганини кўрса, у кишининг жамоат ҳақига риоя этгани, жамоанинг эса унинг ҳақига риоя этмагани англашилади.

Аёлларга намоз ўқитганини кўрган киши қолоқ қавмининг ишларини бошқаради. Тушида ўзининг инсонларга имом бўлгани, аммо Қуръон ўқишга қодир эмаслигини кўрган киши орзусига эриша олмайди. Бирор киши ўзини том- да намоз ўқитаётганини кўрса, шаҳар халқига яхшилик қилади ва берган пули, садақаси, қарзи эвазига инсонлар орасида ном чиқаради.

ИНЖУ (МАРВАРИД, ДУР)

Тушда инжу кўриш фарзанд, илм, ҳикмат, бойлик, Қуръон, деб таъбир қилинади. Сочилган инжуларни кўриш фарзанд ва давлатдир. Тушда кўрилган тизилган инжу илм, ҳикмат ва Қуръондир. Ҳовучида бир.-иккита инжу борли- гини кўрган кишининг инжулар сонига тенг солиҳ фар- зандлари бўлади. Ерга сочилган, тўкилган инжулар ўрнини топмаган яхшилик ва ўргатилмаган илмга ишорадир.

Тузилган инжу маънавий гўзаллика, тизилмаган инжу мол-давлатга, фарзандларга ишора ҳисобланади. Оғзига инжу солганини туш кўрган киши ғоятда тақводор бўлади. Тушида инжуга эга бўлганини кўрган киши оила қуради. Тушда инжуни омонатга олиш умри қисқа фарзандга ишорадир. Тушда кўрилган инжу ҳар бир нарсанинг камоли ва ҳуснидир. Бирор киши ўзини инжу санаганини кўрса, машаққатларга дучор бўлади.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x