Касаллик ҳақидаги тушлар яхшиликка йўйилмайди. Касал бўлгани ҳолда қийналмаганини кўрган киши шу йил вафот этмайди. Бундан ташқари ҳар йил яра-чақалар, касаллик бойлик туш кўрган кишининг ҳаёти билан боғлиқдир. Бирор киши тушида хотинининг касал эканини кўрса, бу ўша аёлнинг соғлиғи ёки иймонида камчилик борлигига ишорадир. Эркак учун ҳам шундай таъбир ўринлидир.
Тушда касал
Тушида ўзининг кўрлигини кўрган киши ишончи,иймонидан айрилади. Оёғи синганини туш кўрган киши камбағаллашади. Болдири синганини кўриш ундан ҳам ёмон. Тушида юқимли касаллик тарқалганини кўриш қўзғолон ва жанг-жадалдан даракдир. Бундай туш зилзила ёки ёнғиндан хабар бериши ҳам мумкин.
КАСАЛХОНА
Касалхона кўринишининг таъбири турличадир. Касалхонага кирганини кўрган киши шаҳид бўлади. Касалхона овқатидан еганини кўрган киши касал бўлса, тузалади, соғ бўлса, касал бўлади. Шифокор билан суҳбатлашганини кўрган киши ўз оиласидаги беморларга қарайди. Касалхонанинг тоза, тартибли эканини кўрган киши шифо топади.
Касалхонада қаҳ-қаҳ уриб кулганини кўрган киши ақлдан озади ёки яқинларидан жудо бўлади. Руҳий хаста- ликлар касалхонасини туш кўриш кўнгилочар жойларга, маънисиз гап-сўзларга, бойликнинг қўлдан кетиши ва бола-чақадан айрилишига ишорадир.
Тушингизга касал дўстингиз кирса
КАФАН
Тушда кафан кўришнинг фойдали томони ҳам, зарарли томони ҳам бор.
КАЪБА
Тушда Каъбани кўриш давлат бошлиғи, вазир, қўмондон, оила, хавфсизлик, обрў-эътибор, куч-қудрат, бахт-саодат демакдир. Тушида Каъбада намоз ўқиганини кўрган киши машҳур давлат арбобларига яқин бўлади. Каъбада кўриладиган нохушликлар, камчиликлар туш кўрган кишининг, шунингдек, яқин муносабатдаги давлат арбобининг нуқсонларидан даракдир.
Каъба деворининг йиқилгани ёки ёрилганини кўриш кўнгилсиз воқеалар бўлишидан хабар беради. Тушда Каъбага қараш қўрқув ва хавотирлардан халос бўлишга ишорадир. Бирор киши Каъбада намоз ўқиганини кўрса, оқсоқол ёки имомдан куч олади, душманнинг ёмонлигидан омон қолади, ёруғликка чиқади. Тушида Каъбанинг ўз уйида эканини кўрган киши доимо давлатдан, халқдан ҳурмат-эътибор кўради.
Каъбада бирор хато қилганини кўрган кишм Аллоҳнинг расули (с. а. в.) суннатига зид иш тутади. Тушида Каъбанинг хароб бўлганини кўрган киши намозни тарк этади.
КЕКСА АЁЛ
Тушда кекса аёлни кўриш ожизликка ишорадир. Баъзида кекса аёл қўлдан кетган бойлик, охират, хафагарчиликка ишора бўлиши ҳам мумкин. Нотаниш кекса аёл очарчилик дараги ҳисобланади. Тушида уйига кекса аёл кирганини кўрган киши бойийди. Уйидан кекса аёл чиққанини кўрган кишининг моддий аҳволи ёмонлашади.