Тушда инсон курса нима булади

Тушда инсон курса нима булади

Туш кўрувчи тушида нотаниш инсонни кўрса, у инсон ҳеч кимга ўхшамаса, туш кўрган кишининг нафси, деб таъбир қилинади. Тушга агар  чиройли либосдаги инсонларни кўрган одам бирор нарсадан хурсанд бўлади, давлатдан кутганига эришади. Севгилисини бўйи ўсганини кўриш яхшиликка дейилади.

 

Боши ювилган инсонни кўррган киши душманларини енгади. Тушда соч қирқган инсонни кўриш, яхшилик аломати эмас. Бундай туш кўрганни умр йўлдоши эри вафот этади ёки эр- хотин ажрашади. Бирор киши тушида соқоли юлинганини кўрса ёки уларни ўз қўллари билан юлса, ишлари ўз йўлига тушади.

 

Тушида соқоли оқарган инсонни кўрган кишининг обрўйи ортади. Соқоли киндигагача тушган кишини, кўрган киши қўшнисига қарши иш килади. Шундай туш кўрган ёш киши меросга эга бўлади.

 

Тушда инсон

Соқолидан туклар камайган кишини, кўрган кишининг давлати камаяди, тинчи йўқолади. Оёқларида туклар жуда кўп инсонни, кўрган кишининг биродарлари ва фарзандлари кўп бўлади. Баданни тук босган кишининг ўта содиқ ўғли бўлади. Баданидаги томирларни кўрган киши ота-онанинг бойлиги билан қудратли бўлади. Бирор киши тушида қорнидан эт ёки тери чиққанини кўрса, бойийди.

 

Бирор кишининг юрагини чиқариб еганини туш кўрган одам мол-мукка эга бўлади. Бошидан қон оққанини кўрган киши ҳам шундай. Баданини тук ўсмайдиган жойларини тук босганини кўриш бойлик ва обрўга ишорадир. Белдан юқоридаги тана аъзоларида камчилик борлигини кўрган киши азобда қолади.

Тушда одам

Аёл киши шундай туш кўрса, эри билан ажрашади. Тушида ранги оқарганини кўрган киши касал бўлади. Танасининг бирор жойида ортиқча аъзо бор- лигини кўрган киши бойийди. Семирганини кўрган киши

душманидан устун келади. Сочи узун бўлиб кетганини кўрган киши фарзандли бўлади. Сочини қўли билан кесган аёлнинг эри кўп ўтмай вафот этади. Тушида инсон гўштини ейиш ғийбат, ёмон сўздир.

Тушда жойнамоз

Тушида жойнамоз устида ўтирганини кўрган киши ҳажга боради. Ипак жойнамозда ўтиргани ва намоз ўқиганини кўрган киши намозда ва ишларида риёкор, мунофиқ, ҳашаматга берилган бўлади. Тушда жойнамоз кўриш иффатли аёлга эга бўлиш, деб ҳам таъбир қилинади.

 

Тушда зайтун

Тушда кўрилган зайтун ҳалол мол, деб таъбир қилинади. Зайтун дарахтини кўриш оила ва болалар учун ҳурматли эркакдир. Тушда сариқ зайтун кўриш имондаги нуқсон, ғамдир. Зайтун ёғи кўриш илм, шифо ва барака, деб таъбир қилинади.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x