ДЕНГИЗ
Денгиз кўриш мол-мулк, подшо, олим.илм, иш, куч демакдир.
Сокин денгизни кўриш адолатли шох,ни; тўлқинли, ғазаб билан чайқалаётган денгизни кўриш эса золим ва адолатсиз юртбошини билдиради. Денгиздан совуқ сув ичганини кўрган киши бойликка эришади. Иссиқ сув ичган киши ичилган сув миқдорича ғамга ботади. Денгизни ичиб сувини қуритганини кўрган киши машхур олим ёки бадавлат киши бўлади. Денгизга тушиб бўғилганини кўрган киши бойлик туфайли балога учраш тарзида таъбирланади ёки умрбод қамоқ жазосига махқум этилади.
Тушда денгиз
Денгизга тушиш дунё неъматларига ғарқ бўлиш деб таъбир қилинади. Денгиздан сув ташиганини кўрган киши давлатдан пул олади. Денгизда таҳорат олганини кўрган киши бой бўлади. Денгизни узоқдан томоша қилганини кўрган киши мақсадига яқинлашади.
Тушда денгизни курса
Денгизга чоптирган киши хатосини такрорлайди. Денгиз устида юргани кўрган киши покланади, дунё ғуборлари билан кирланмайди. Ден- гиз сувидан ичиб шўрлигини сезиш буйруқ остида бўлишга ишорадир. Денгиздан илон чиққанини кўриш севимли ўғлоннинг дунёга келиши ҳақидаги хушхабардир.