Тушда чумоли кўрса нима бўлади. Чумоли инсон демакдир. Уйида чумолилар юрганини кўрган кишиннинг насли шу қад кўп бўладики, ўзи ҳам хайрон қолади. Чумолиларнинг бирор егуликка ёки нарсага тушганини кўриш ўша нарсанинг йўқ бўлишига ишорадир. Чумолиларнингташқаридан уйга бирор нарса ташиганини кўрган киши бой бўлади ва кўп хизматчи ишлатади.
Тушда чумоли
Чумолиларнинг бир нарсани инларига ташиганини кўриш шу нарсанинг рағбат кўришига ишорадир. Бирор худудни чумоли қоплаганини кўриш талончилик ва жанг- жадалдан дарак бўлиши мумкин. Чумоли оила аъзолари, қариндошлар, сафар, айрилиқ, бойлик ва неъмат, деб таъбир қилинади.
ЧОЙ ВА ЧОЙНАК
Чой кўриш манфаат ва лаззатга ишорадир. Чой дарахтини кўриш хурсандчилик ва қувонч келтирувчи аёлдир. Тушда чойнак кўриш ғийбат демакдир.
ЧОРДОҚ
Тушида чордоқни кўрган киши оиласиз бўлса, оила қуради. Оилали бўлса, фарзанд кўради. Чордоқ ўта ақлли ва гўзал аёл, деб ҳам таъбирланади. Тушида чордоққа чиққанини кўрган кишининг хавотирлари тарқайди. Касал бўлса, жаннатга кетади. Бундай ҳоллар унда бўлмаса хурсандчилик, қувонч насиб этади. Чордоқ кўрган бадавлат кишиларнинг белига зарар етади.
Тушда чумчуқ
Тушда кўрилган чумчуқ нозик жуссали, хурматли аёлдир. Тушда кўрилган чумчуқ боласи эса фарзанд, деб таъбир қилинади. Тушида қўлидаги чумчуқлардан бирининг учиб кетганини кўрган киши фарзандидан айрилади.
ЧУҚУР
Бирор киши тушида ўзининг чуқурга тушганини кўрса, душманларидан ёмонлик етади. Чуқур жойда кетаётга- нини кўрган кишига фаровон ҳаёт ёки қийинчилик ваъда қилинади. Чуқур қазиганини кўрган кишининг кучи камаяди, нуфузи пасаяди.
ЧЎЛ
Тушида ўзини чўлда кўрган кишининг ёлғиз яшашдан
мамнун эканига ишора бордир. Чўл ёлғизликни ифодалайди.
#
ЧЎЧҚА
Тушида чўчқа кўрган киши ёмонлар билан дўст тутинади. Чўчқа гўштини еган киши ҳаром мол топади. Ўзини чўчқа эканини кўрган киши инсонлар орасида хўрланади. Тушдаги чўчқа душманлардир. Хотини билан уришиб қолган эркак тушида урғочи ёки эркак чўчқа кўрса, хоти- ни билан ажрашади. Чўчқа боласини кўриш хафагарчилик, қайғудир. Чўчқа билан овора бўлганини кўрган киши пасткаш одам билан жанжаллашади.
Чўчқага мингййини ёки боққанини кўрган киши нуфузли жойда ишлайди, хўжайиннинг ишларини юритади. Узининг чўчқа бўлганини кўрган кишининг имони сусаяди, аммо бойийди, арзончилик, мўл-кўлчилик бўлади. Тўшагида урғочи чўчқани кўрган киши яҳудий аёл билан жинсий алоқада бўлади. Чўчқаларнинг болалари уларга эга бўлган ёки кўрган киши учун арзончилик, мўл-кўлчилик маъносини англатади.