Тушда ўргимчак кўрса нима бўлади.

Тушда ўргимчак кўрса нима бўлади. Тушда ўргимчак кўрган маккор, ожиз, дангаса кишини учратади. Ўргимчак кўриш жоду қилувчи аёл, деб кам таъбир қилинади. Тушида уйида ўргимчак тўрлари кўплигини кўрган киши уларни тозаламаса, камбағал бўлиб қолади. Тозаласа, тақдирини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Тушида ўргимчак ушлаганини кўрган киши ночор кимса билан дўст тутинади. Бирор киши тушида ўргимчакни шифтда осилиб тушганини кўрса, ўша йили қиш қаттиқ келади.

Картинки по запроÑу паук

 

ЎРДАК

Тушда ўрдак кўриш, аслзода бой ва обрўли аёлга ишорадир. Аёл киши тушида ўрдак кўрса, хизматкорлари кўп, қўли узун бўлган бадавлат кимса бил ан танишади. Ўрдаклар тўдасини кўриш бойлик, арзончиликка ишорадир.

Картинки по запроÑу утка

ЎРИК

Ўрик бўладиган фаслда туш кўрилган ўрик яхшиликка, бошқа пайтда кўрилгани қийинчилик, хафагарчиликка ишорадир. Ўрик дарахти кишиларга нафи тегадиган зот тимсолидир.

Тушда хушбўй ўсимликларни кўриш ёки ҳидлаш қийинчиликлар, азоблардан қутулиш, яхши ишлар қилиш ва тўғри сўзга ишора саналади. ўсиб турган жойида кўриш мақтов ва таҳсинга, инсонни хурсанд қиладиган сўзга ишорадир.

ЎТИН

Тушда ўтин кўриш ҳасад, ғийбат ва фитна, деб таъбир қилинади. Елкасида ёки қўлида ўтин ташиганини кўрган киши юқоридагиларни ўзига касб қилади. Ўрмондан ўтин ташиб келтирганини кўрган киши ҳеч ким билан чиқиша олмайди. Тушида олов ёққанини, унда исинганини кўрган киши яхши иш бошлайди. Тушида ўтин еганини кўрган киши ҳаром мол ейди. Бу ўнгида ўтин билан саваланишига ишора бўлиши ҳам мумкин.

ЎТ-ЎЛАН

Тушда кўрилган ўт-ўлан яхшилик, деб таъбир қилинади. Кафтида ўт ўсганини кўрган киши хотинини бошқа билан учратади. Кафтининг орқасида ўт ўсганини кўрган киши дунёдан ўтади ва қабридан ўтўсади. Бирор кишининг устида ўт ўсгани ва бу ўтнинг қулоғи ҳамда юзини тўсмаганини кўриш арзончилик, мўл-кўлчиликдир.

ЎЧОҚ

Тушда ўчоқ кўриш одамнинг рафиқаси, уйи, деб таъ- бир қилинади. Тушда кўрилган ўч қ тупроқдан ёки оҳакдан бўлса, уй бекасининг асл эмаслигига; ёғочдан бўлиши нифоқчилигига; олтин-кумуш ёки шунга ўхшаш қимматбаҳо маъданлардан биридан бўлиши хотиннинг аслзода эканига ишорадир. Тушда ўчоқнинг ёниб турганини кўрган киши оиласи билан фаровон ҳаёт кечиради. Ўчоқда ўт бўлмаса, хафагарчилик аломати ҳисобланади. Оловнинг бўлиши эҳтиёжларнинг қондирилишидир. Машҳур таъбирчи Наблусий: “Ўчоқ сенинг меъданг, ўтин эса ўтган кеча ейилган оғир таомдир”, дейди

ЎҚ

Бирор киши тушида ўқни нишонга теккизса, унинг фикри одилона, оқилона бўлади. Отган ўқи мўлжалдан

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x